Депутат сайловчилари ҳолидан хабар олмоқда

09.01.2024 10:01:33

Халқ депутатлари Хоразм вилоят Кенгаши депутатлик гуруҳи аъзоси – Қудрат Жуманиёзов партиянинг “Муаммо билан юзма-юз” лойиҳаси доирасида сайловчилари орасида бўлиб, уларнинг муаммолари ва камчиликларини бартараф этиш билан бир қаторда, уларга моддий ва маънавий ёрдам бериб келаётгани сайловчиларнинг яшаш шароитини яхшилашга хизмат қилмоқда.
Депутатнинг ҳомийлигида Урганч шаҳридаги “Оби ҳаёт”, “Бинокор”, “Саховат”, “Гулшан”, “Ҳамжиҳатлик”, “Юқорибоғ”, “Олмабоғ” ва “Жамбул” маҳаллаларида истиқомат қилувчи жами 40 нафар боқувчисини йўқотган, ногирон ва кам таъминланган фуқаролар ҳолидан хабар олинди ва уларга 8 хил турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда кир ювиш воситалари тарқатилди.


Шунингдек, сайловчилар билан мулоқотлар жараёнларида уларни ўйлантираётган муаммолар — тиббий ёрдам, бандлик масаласи каби мурожаатлари ҳам эътиборга олинди ва депутат муаммоларни бартараф этиш чораларини кўришини айтди.
Бир сўз билан айтганда, депутатларимизнинг бу каби саъй ҳаракатлари фуқароларнинг турмуш тарзини яхшилаши учун хизмат қилади. 

Замира АБДУЛЛАЕВА, “Адолат” СДП Хоразм вилоят Кенгаши матбуот котиби.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+