Депутат сўрови муаммоларга ечим бўлмоқда

29.10.2020 19:10:47

“Адолат” СДП Нукус шаҳар Кенгаши фаолларидан иборат ишчи гуруҳ ташаббуси билан партиянинг “Муаммо билан юзма-юз” лойиҳаси доирасида ҳар ҳафтада жойларда олиб борилаётган юзма-юз мулоқотлар ўз самарасини бермоқда.

Ўрганишлар давомида Нукус шаҳри Дарвоз кўчаси 13-уйда истиқомат қилувчи, 1939 йили туғилган Алимова Мирзабике кўп йиллардан буён ўзи бемалол ҳаракатлана олмаслигини айтиб, ногиронлик аравачасига эҳтиёжи борлидан амалий ёрдам сўраб мурожаат қилди.

Ушбу мурожаат юзасидан Халқ депутатлари Нукус шаҳар Кенгаши депутати С.Камалов Нукус шахар Тиббиёт бирлашмаси раиси Ж.Тарихов номига депутатлик сўрови билан чиқди.

Депутатлик сўрови натижасида Мирзабике Алимованинг касаллиги чуқур кўриб чиқилиб, ўрганилиб унга суяниб юрувчи ускуна олиб берилди.

 Фуқаро Алимова Мирзабике партия ходими ва депутатларининг хонадонига бориб ҳолидан хабар олиб, муаммоларини тинглаганидан ва унга тезда ечим топиб берганидан жуда ҳурсанд бўлганлигини айтиб, ўз миннатдорчилигини билдирди.

 

Расул ҚУДИЯРОВ,

Ўзбекистон «Адолат» СДП

Нукус шаҳар Кенгаши раиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+