Депутат таълим муассасаларидаги муаммоларни ўрганди

07.11.2022 14:11:20

Ўзбекистон «Адолат» СДП Тошкент вилояти Кенгаши депутати, Халқ депутатлари туман Кенгаши депутати Шуҳрат Соатов ҳамда партиянинг Бўстонлиқ туман Кенгаши раиси Акром Сайдалиев Бўстонлиқ туманида амалга оширилаётган ислоҳотлар ва аҳоли турмуш тарзи билан танишиш мақсадида ҳудуддаги таълим муассасаларида бўлишди.

Депутат Шуҳрат Соатов дастлаб мазкур тумандаги 44-45-16-умумтаълим мактабларидаги ўқувчиларга таълим-тарбия бериш жараёнлари билан танишиб, уларга яратилган шарт-шароитларни ўрганди.

Мазкур мактабларнинг куз-қиш мавсумига тайёрлик даражаси ўрганилиб, маҳаллий ҳокимлик мутасаддилари ҳамда туман халқ таълими бўлими ходимлари билан мавжуд муаммоларни тез фурсатда бартараф этиш юзасидан келишиб олинди. Шунингдек, депутат мактаблар кутубхонасидаги дарсликлар ҳолатини кўздан кечирди. Муассаса ходимлари билан ўтказилган суҳбат жараёнида таълим соҳасини янада яхшилаш ва ривожлантириш борасида ҳудудда олиб борилаётган ислоҳотлар, давлатимиз томонидан таълим соҳасига қаратилаётган эътибор ҳақида суҳбатлашди.

Шунингдек, 16-сонли умумтаълим мактабида «Депутат ва ёшлар» учрашуви ҳам ташкил этилди. Унда давлатимиз раҳбарининг Парламентга ва халқимизга йўллаган Мурожаатномасида устувор этиб белгиланган вазифалар, айниқса, ёшлар масаласига қаратилган эътибор, уларнинг таълим олиш ва олий таълим имкониятлари, тадбиркорлик ва ўз бизнесини бошлаш истагида бўлган ёшлар учун берилаётган қулайликлар, имконият ва имтиёзлар хусусида сўз юритилди.

Мазкур мактабнинг ўқувчилари фанларни қай даражада ўзлаштираётгани, орзу-истакларини билиш мақсадида улар билан суҳбатлашди. Ушбу таълим муассасасида ўқувчиларнинг сифатли таълим олиши учун яратилган шарт-шароитлар, хусусан, таълим мазмунини ошириш борасида олиб борилаётган ўқув-амалий жараёнлар билан атрофлича танишишди.

Ўзбекистон «Адолат» СДП

Тошкент вилояти Кенгаши матбуот хизмати.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+