Депутат ташаббуси билан 3500метр ички йўллар таъмирланди

26.07.2022 12:07:27

Бугун партия дастурий мақсад ва вазифалар моҳиятини англаган, зиммасидаги масъулиятни ҳис қилган депутат борки, ўзи ёки ташкилоти ва аҳоли ўртасида юзага келган бўшлиқни тўлдириб, халқ билан яқин бўлишга интилиб, мулоқотнинг самарали усулларидан фойдаланмоқда. Асосий вазифаси халққа хизмат қилиш, уларни рози қилиш эканлигини ҳис қилган ҳолда фаолият кўрсатмоқда.

Аҳамиятлиси мазкур жараёнларда “Адолат” СДПнинг қуйи бўғинларидаги депутатлик гуруҳлари ҳам фаол иштирок этмоқда. Айниқса,  бу борада партиянинг халқ депутатлари Конимех туман Кенгашидаги депутатларининг муносиб ҳиссаси бор.

Депутатларнинг маҳаллалар ва чекка қишлоқларда кўчама-кўча, уйма-уй юриб, маҳаллий аҳоли талаб ва эҳтиёжларини ўрганиш, уларга зарур инфратузилмани яратиб беришда ҳудудларда сезиларли жонланиш ва ўзгариш кузатилаётгани кўпчиликни мамнун қилмоқда. 

навоий2_5

Жумладан, депутат Олия Бахромова аҳоли муаммоларини бартараф этиш, яшаш шароитларини яхшилаш, инсонларга қулайлик яратиш мақсадида тумандаги тегишли корхона ва ташкилотларнинг мансабдор шахсларига жорий йилнинг ўтган даврида 6 та депутатлик сўровлари чиқарилди. Халқ депутатлари туман Кенгашларининг доимий комиссиялари муҳокамасига 9 та масала киритилиб,  барча 9 та масала ҳам туман Кенгашлари сессияларининг кун тартибига киритилиб, тегишли қарорлар қабул қилинди.

навоий4_1

Натижада туман ҳудудидаги “Наврўз” ва “Юксалиш”  маҳалла фуқаролар йиғинларида 3500 метр ички йўлларда таъмирлаш ва шағал ётқизиш ишлари амалга оширилди.

навоий6

Шунингдек, депутат О.Бахромова тумандаги иккита умумтаълим мактабига 100дан ортиқ бадиий китоблар тўплами, мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчиларига ўйинчоқлар, уч нафар кам таъминланган оилага вакилларига эса тикув машиналар совға қилинди.

Депутатларнинг аҳоли муаммоларини ўрганиш ва ҳал этишга қаратилган тизимли ишлар давом этмоқда.

 Қудайимберди Жанхўжаев,

“Адолат” СДП Конимех туман Кенгаши раиси

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+