Депутат учрашуви ўтказилди

23.08.2022 17:08:09

«Адолат» социал-демократик партиясидан Халқ депутатлари Шуманай тумани Кенгаши депутати О.Қыпшақбаев «Айбуйир» овул фуқаролар йиғинида ўз сайловчилар билан учрашув ўтказди. Учрашувга партия туман Кенгаши раиси, туман Кенгаши депутат ва партия фаолларидан иборат ишчи гуруҳ тузилиб, фуқароларнинг мурожаатлари тингланди.

Мулоқотлар чоғида «Айбуйир» овул фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи фуқаролар С.Аширбаева ва К.Аманбаевалар иш билан таъминлаб беришини сўраб депутатга мурожаат этди.

Мазкур мурожаатлар юзасидан Халқ депутатлари Шуманай тумани Кенгаши депутати О.Қыпшақбаев Шуманай тумани Бандликка кўмаклашиш маркази масъул ходимларини жалб этган ҳолда, тегишли тартибда тумандаги Бандликка кўмаклашиш марказига депутатлик сўрови чиқарди. Эндиликда ушбу фуқароларнинг мурожаатлари депутат назорати бўлиб, тез кунларда ишга жойлаштириш учун масъуллар билан келишиб олинди.

Муратбек БЕГЖАНОВ,

“Адолат” СДП Шуманай тумани Кенгаши раиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+