"Депутат ва ёшлар" учрашуви ташкиллаштирилди

15.12.2023 13:12:48

Фарғона давлат университетининг замонавий талабалар турар жойида Чет тиллари факультети талаба қизлари иштирокида “Депутат ва ёшлар” учрашуви ташкил этилди.
Факультет тютори Г.Қодирова томонидан ташкил этилган тадбирда халқ депутатлари Фарғона шаҳар Кенгаши депутати, “Адолат” СДП вилоят Кенгаши раиси ўринбосари Б.Ахмадалиев иштирок этди.

Депутат томонидан миллий қадриятлар ва умуминсоний тамойилларни англаш ва ўрганиш, хотин-қизларнинг ҳуқуқий маданиятини ошириш, уларни оилавий ҳаётга тайёрлаш ҳамда талаба қизларда ўз келажагига ишонч ҳиссини шакллантириш борасида сўз юритилди.

Учрашув қизғин савол-жавобларга бой бўлди ва талабалар ўзлари қизиқтирган саволларга депутатдан муносиб жавоб олишди.

“Адолат” СДП
Фарғона вилоят Кенгаши
Матбуот хизмати.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+