Депутат ва ёшлар учрашуви

08.11.2022 15:11:32

Ўзбекистон «Адолат» СДП Термиз тумани Кенгаши томонидан тумандаги «Бунёдкор» МФЙда депутат ва ёшлар учрашуви бўлиб ўтди. Унда халқ депутатлари Термиз туман Кенгаши депутати Шуҳрат Хаитов, партия, партия фаоллари, БПТ фаоллари ва ёшлар иштирок этишди. Учрашувда депутат Ш.Хаитов бугунги кунда ёшларга давлатимиз раҳбари томонидан яратилаётган кенг имкониятлардан оқилона фойдаланиш, интернет тармоқларида берилаётган ахборотларни қабул қилиш, ахборот тарқатиш маданиятини шакллантириш, ёшларда мафкуравий иммунитетни шакллантириш тўғрисида тўхталиб ўтди.

Шунингдек бугунги кунда мамлакатимизда ёшларга қаратилаётган кенг эътибор, барча соҳаларда ёшларнинг ўрни, айниқса, Давлатимиз раҳбари томонидан ёшларни қўллаб-қувватланаётгани хусусида алоҳида тўхталиб ўтилди. Айниқса, ёшлар фаолиятига доир кўплаб Қарор ва Фармонлар, қонунлар қабул қилинаётганлиги, ёшлар шу эътиборга муносиб бўлишлари, ҳар бир дақиқасидан унумли фойдаланиб, Ватан равнақи, юрт келажаги учун муносиб фарзандлар бўлиши алоҳида таъкидлаб ўтилди.

Очиқ мулоқот тарзида ташкил этилган ушбу учрашувда ёшлар ўзларини қизиқтирган саволлар билан депутатга мурожаат қилишди. Иштирокчи ёшлар депутатга ўзлари яшайдиган ҳудудда спортзал, мактаб кутубхонасида бадиий китоблар камлиги, уни китоб билан тўлдириш учун амалий ёрдам беришини сўраб мурожаат қилишди. Депутат бу борада ёрдам беришини билдириб ўтди.

Таъкидлаш жоизки, «Депутат ва ёшлар» учрашуви иштирокчилар қалбида келажакка умид ва ишонч уйғотди.

Жуманазар Чориев,

Ўзбекистон «Адолат»СДП Термиз туман «Ёш адолатчилар қаноти» Кенгаши раиси.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+