Депутат «Янгиер» санаторийси фаолияти билан танишди

30.11.2022 11:11:02

Қайсики юртда ҳар бир инсон ҳаёти, қадри, унинг соғлиғига эътибор юксак даражада бўлар экан, ўша мамлакатнинг келажаги барқарорлиги, одамлар турмушининг ободлигидан дарак беради.

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси томонидан қуриб битказилган «Янгиер» санаторийси хам ана шундай шифо масканларидан биридир.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Нодира Джанибекова ва "Адолат" СДП Сирдарё вилоят Кенгаши раиси ўринбосари Б.Абдуллаев, вилоят Кенгаши депутати Ғ.Райимназаровлар санаторийда дам олувчилар учун яратилган шароитлар билан танишишди.

Санаторий бош шифокори А.Муҳаммадиев санаторий ташкил этилиши тарихи ва ҳозирда дам олувчилар учун кўрсатилаётган хизматлар тўғрисида маълумот берилди.

Хусусан : Санаторийда саломатликни тиклаш ва турли касалликларнинг олдини олишга хизмат қилувчи замонавий тиббий асбоб-ускуналар билан жиҳозланганлиги, даволаш-ташхислаш хоналари ташкил этилиб, физиотерапия, даволаш жисмоний тарбия, массаж, иссиқлик, сув билан даволаш муолажалари, фитотерапия, лазеротерапия, психотерапия, дитeотерапия усулларидан кенг фойдаланилаётганлиги. Санаторий дам олувчиларни ошқозон-ичак тракти, таянч-ҳаракат тизими, юрак-қон томир ва асаб тизимлари касалликлари билан даволашга ихтисослашган.

Санаторийнинг умумий майдони 33,96 гани ташкил этади.Бу ерда бир вақтнинг ўзида 250 киши дам олиши ва саломатлигини тиклаши кўзда тутилган. Санаторийда 70 киши иш билан банд қилинган дейди санаторий бош шифокори А. Муҳаммадиев

"Адолат" СДП Сирдарё вилоят кенгаши матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+