Депутат ёшлар даврасида

29.02.2024 14:02:50

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Мавлуда Адҳамжонова Андижон туманидаги 17-мактаб ҳаёти билан танишиш баробарида иқтидорли ўқувчилар билан учрашди. Давлатимиз томонидан ёшлар сиёсати борасида олиб борилаётган ишлар, эртамиз эгаларига бўлган эътибор ва битирувчиларни касбга йўналтириш давра суҳбатининг бош мавзусига айланди. Мактабларда касбга йўналтириш йўлга қўйилганидан ўқувчилар ва уларнинг ота-оналари хурсанд эканлиги кузатилди.
Мавлуда Адҳамжонова, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати:
-Кейинги вақтда ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, маънавий етук ва жисмонан соғлом баркамол авлодни вояга етказиш, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш борасида сезиларли ишлар амалга оширилмоқда. Бугун мактаб битирувчилари билан суҳбат жараёнида улардаги ташаббус, дадиллик ва теран фикрлашларини кўриб қувондим. Айниқса, тадбиркорликка қадам қўйган, хорижий тилларни ўрганишга киришган йигит-қизлардан умид катта. Улар чин маънода янги Ўзбекистоннинг келажаги.
Депутат иштирокида ўтказилган спорт мусобақалари ўқувчи қизларнинг баркамоллиги ва спортга ошнолигини кўрсатди. Энг фаол иштирокчилар муносиб тақдирландилар.

Ўзбекистон “Адолат” СДП
Андижон вилоят кенгаши
Матбуот хизмати.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+