Депутатимиз “Дўстлик” ордени билан тақдирланди

25.03.2024 23:03:49

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Маҳалла тизими ходимлари куни муносабати билан бир гуруҳ юртдошларимизни мукофотлаш тўғрисида"ги 21.03.2024 йилги Фармонига кўра маҳалла тизимида кўп йиллардан буён самарали фаолият юритиб келаётган, партиямиздан халқ депутатлари Конимех туман Кенгаши депутати Олжас Исаев “Дўстлик” ордени билан мукофотланди.
– Бизнинг маҳалла вилоят марказидан қарийб 250 километр олисда жойлашган бўлиб, қўшни Қозоғистон давлати билан чегарадош, – деди Конимех туманидаги “Учтепа” овул фуқаролар йиғини раиси Олжас Исаев. – Маҳалламизда 638 та оилада 2260 нафар аҳоли истиқомат қилади.
2021 йилда “Обод қишлоқ” дастури доирасида ҳудудимизда кенг кўламдаги ободонлаштириш ва бунёдкорлик ишлари амалга оширилди. Ҳозир кўчаларимиз равон, асфальтлаштирилган. Тиббиёт пункти, мактаб, боғча турли савдо дўконлари фаолият кўрсатиб турибди. Хуллас, аҳолимизнинг турмуш даражасини янада яхшилаш мақсадида давлатимиз томонидан барча шароит ва қулайликлар яратиб берилган.
Фурсатдан фойдаланиб, кўп сонли сафдошларимиз, партиядошлар номидан депутатимизни юксак эътироф билан қизғин муборакбод этамиз.

Ўзбекистон “Адолат” СДП
Навоий вилоят Кенгаши
Матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+