Депутатимиз халқаро танловда ғолиб бўлди

14.10.2020 20:10:25

“Адолат” СДП Бекобод шаҳар Кенгаши раиси, Халқ депутатлари Бекобод шаҳар Кенгаши депутати Гулзира Шариповани одамлар элнинг дарду-ташвиши билан яшайдиган, ҳаётини оғир ва машаққатли, шарафли ишга бағишлаган фидойи, жонкуяр инсон сифатида танибгина қолмай  уни адабиёт ва шеърият оламида ҳам нафақат юртдошларимиз балки халқаро миқёсда бўлиб ўтадиган турли танловлар совриндори сифатида танишади.  

У адабиётга, хусусан шеъриятга муҳаббати сабаб шеърлар ҳам ёзиб туради. Қаҳрамонимиз қардош халқлар, хориж  шоирлари асарларини  юксак савияда  ўзбек тилига таржима қилган.

Гулзира Шарипова Ўрта Осиёда ташкил этилган “Ўрта Осиё ёзувчилар ва тарихчилар уюшмаси”  таклифига кўра Генрих Дикнинг эртакларини ўзбек тилидан турк тилига, россиялик ёзувчи Светлана Савицкаянинг рус тилидаги “Балканы” романини рус тилидан турк тилига, тожик шоирлари шеърларини ўзбек тилидан турк тилига таржима қилди.

Унинг машаққатли меҳнатлари халқаро доирада ҳам эътироф этила бошлади. Шу боис, унга  Германиянинг “Золотой гранд Германии” дипломи, Ўрта Осиё ёзувчилар ва тарихчилар уюшмаси Кенгашининг “Янги Овоз” томонидан “Турон Бирлиги” медалига муносиб деб топилган.

Яқинда дунёнинг 72 та давлатдан 30 мингдан ортиқ ижодкор қатнашган Халқаро танловда “Золотое перо Руси” мукофоти билан тақдирланди. Шу билан бирга, ЮНЕСКО қошидаги Бутунжаҳон ёзувчилар уюшмасининг Шекспир номидаги диплом ва медалига сазовор бўлди.

Халқ депутатлари Бекобод шаҳар Кенгаши депутати, Ўзбекистон “Адолат” СДП Тошкент вилояти Кенгаши “Адолатнинг фаол адолатли аёллари клуби” аъзоси Гулзира Шариповага берилган бу юксак мукофот ўзбек таржима мактабига берилган мукофот сифатида ҳам қадрлидир.

“Адолат” СДП  Тошкент вилояти  жамоаси ва унинг кўп минг сонли аъзолари депутатимиз Гулзира Шариповани  ғалаба билан муборакбод этиб, “Меҳнатингиз қадр топган юртда меҳнатдан чарчаманг”, деймиз.

 

Фотима САТТАРОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Тошкент вилояти Кенгаши

матбуот котиби

Улашинг!

Билдирилган фикрлар

Yusuf Aslan
2020-10-15 11:24:47
Quvonarlisi, biz Gulzira Sharipova bilan hamkorlikda rus romanini turkchaga tarjima qildik - bu yaxshi tuyg'u ...

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+