Депутатимиз ташаббуси билан пиёдалар йўлакчаси ўрнатилди

16.09.2020 10:09:39

Мамлакатимизда кейинги уч, тўрт йилликда таълим соҳасини ислоҳ қилиш борасида кўплаб чора-тадбирлар амалга оширилиб келинмоқда.

Таълим соҳасини ислоҳ қилиш жараёнида Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси ҳам ўз дастурида келажакни ўйлаган ҳолда кўплаб аниқ вазифаларни белгилаб олган.

Ушбу дастур ижросини таъминлашда партиямиздан маҳаллий Кенгашларига сайланган депутатларнинг фаоллигини алоҳида таъкидлаб ўтиш жоиз.

Партиямиздан Халқ депутатлари Қонликўл тумани Кенгашига «Бешкўпир» сайлов округидан сайланган депутат С.Худайбергенов ўз ҳудудидаги таълим муассасаларининг янги ўқув йилига таёргарлигини ўрганиб чиқмоқда.

Ўтган ҳафтада депутат туман халқ таълимига қарашли 13-сонли умумтаълим мактабининг ички ва ташқи таъмири ҳамда спорт майдончаларининг ҳолатини ўрганиб чиқди. Ўрганишлар давомида мактаб жамоаси томонидан мактаб олдида пиёдалар ўтиш йўлакчаси ва белгисини ўрнатиб беришда амалий ёрдам сўраб мурожаат қилишди.

Ушбу мурожаат юзасидан депутат Қонликўл тумани Ички ишлар бўлими Йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлимига ва туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонасига депутатлик сўрови билан мурожаат қилди.

Мурожаат бўйича тегишли ташкилотлар эртаси куни ўрганиш ишларини олиб бориб, шу куннинг ўзида пиёдалар йўлакчаси ва белгисини ўрнатиб кетишди.

Депутатимиз ушбу ташаббуси билан келгусида содир бўлиши мумкин бўлган бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олишда катта ҳиссасини қўшди.

Зауреш ЮСУПОВА,

Ўзбекистон «Адолат» СДП

Қонликўл тумани Кенгаши раиси

 

 

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+