Депутатимиз “Жисмоний тарбия ва спорт аълочиси” бўлди

07.10.2019 17:10:39

Халқ депутатлари Олмазор туман Кенгаши депутати Ҳикматова Луиза Анваровна “1 октябрь – Ўқитувчи мураббийлар куни” муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги томонидан “Жисмоний тарбия ва спорт аълочиси” кўкрак нишони билан мукофотланди.

Луиза Ҳикматова партияда туман Кенгаши раиси бўлибгина қолмай, 14 йилдан буён Тошкент шаҳар сув спорт турларига ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактабига раҳбарлик қилиб келмоқда. Ёшларни спортга жалб қилиш, улар ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш мақсадида кўплаб учрашув ва мусобақалар ўтказиб келмоқда.

Бугунга қадар Л.Ҳикматова бошчилигида “9 май – Хотира ва қадрлаш куни”га бағишлаб “Соғлом танда – соғлом ақл”, “27 июнь - оммавий ахборот воситалари ходимлари куни”га бағишланган “Соғ таним-соғлом юртим”  шиорлари остида болалар ва ўсмирлар ўртасида қатор мусобақалар ўтказилган.

Ушбу мукофот билан Ўзбекистон “Адолат” СДП Тошкент шаҳар Кенгаши Луиза Ҳикматовани муборакбод этамиз. Сув спортини ривожлантириш ва Ўзбекистон  байроғини дунё бўйлаб кўкларга кўтаришда омад тилаймиз.

Зулайҳо АХМАДЖОНОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Тошкент шаҳар Кенгаши

матбуот котиби

 

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+