Депутатлар куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолатини ўрганди

15.12.2020 13:12:14

Халқ депутатлари Тахтакўпир тумани Кенгашидаги «Адолат» СДПнинг депутатлик гуруҳи аъзолари ишчи гуруҳ аъзолари билан биргаликда тумандаги мактаб ва мактабгача таълим муассасаларида куз-қиш мавсумига тайёргарлик жараёнларини яъни, табиий газ билан таъминланган муассасаларнинг иситиш тизимлари яроқлилик даражаси, газлаштирилмаган объектларда эса, кўмир заҳиралари яратилганлик ҳолатини ўрганишди.

Ишчи гуруҳ аъзолари «Тахтакўпир» ва «Ғарезсизлик» маҳалларида жойлашган 2 та умумтаълим мактаби ва 2 та мактабгача таълим ташкилотида бўлиб, уларнинг барчасини бирма-бир кўздан кечириб, муассасаларнинг куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолатини тўлиқ ўрганиб чиқишди.

Ушбу таълим муассасалари ўрганилганида, уларнинг кўпчилигининг иситиш тизими табиий газга мослаштирилганлиги маълум бўлди. Агарда табиий газдан узилиш ҳолатлари юз берган ҳолда, кўмир заҳиралари билан ҳам таъминланиб қўйилганлиги аниқланди.

Умуман олганда, мактаб ва мактабгача таълим муассасалари тегишли идоралар масъуллари иштирокида бирма-бир ўрганилиб, иситиш тизимлари, қозонхона, мўрилар, газ қувурлари, газ ва электр тақсимлагичлар тўлиқ кўрикдан ўтказилиб, техник ҳолати юзасидан кичик таъмирлаш ва созлаш ишлари олиб борилиб, куз-қиш мавсумига шай ҳолатга келтирилди.

Бундай ўрганиш ишлари туманнинг бошқа жойларида ҳам олиб борилиши кўзда тутилган. 

Арал ҚУРБАНБЕКОВ,

Халқ депутатлари Тахтакўпир тумани

Кенгаши депутати

 

 

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+