Депутатлар саховат ишларини давом эттиришмоқда

27.07.2020 09:07:16

Бугунги синовли кунларда кам таъминланган ва эҳтиёжманд оилаларга партия депутатлари ва фаоллари томонидан саховат кўрсатиш ишлари давом этаётганлиги таҳсинга сазовор. Саховат ва кўмак кўрсатиш ишларида Халқ депутатлари Шеробод туман Кенгаши депутатлари ҳам ҳисса қўшиб келмоқдалар.

Хусусан, Халқ депутатлари Шеробод туман Кенгаши депутати Обиджон Валиев тумандаги “Галагузар” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида яшовчи кексалар, ногиронлиги бор кишилар ва кўп болали оилалар ҳолидан хабар олди. Депутатимиз марказ ходимлари билан ҳамкорликда мазкур фуқароларга гўшт, тухум, шакар, гуруч, ёғ ва картошка маҳсулотларини ҳадя қилди.

Раҳматжон Аҳадов, “Галагузар”МФЙ фуқароси:

- Депутатимиз Обиджон Валиевни  биз яхши биламиз. Маҳалламизда ўтказиладиган тадбирларда, кам таъминланган оилаларга кўмаклашишда ҳар доим ҳомийлик ёрдамларини аямайди. Айниқса, юртимизда карантин жараёни бошлангандан буён маҳалламиз аҳлига, эҳтиёжманд фуқароларга беминнат ёрдамини аямай, саховатли ишларни давом эттириб келяпти. Мунтазам аҳоли билан мулоқотлар олиб бориб юзага келган муаммоларни ҳал қилиб беради. Биз маҳалламиз номидан депутатимизга чин дилдан миннатдорчилик билдирамиз

Партия фаолларининг хайрли ишлари қолган ҳудудларда ҳам давом этмоқда.  Бу оғир кунлар ҳам ўтиб кетади, аммо қилинган саховатнинг қадри ҳеч қачон йўқолмайди.

Гулшод ТУРСОАТОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Сурхондарё вилоят Кенгаши матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+