Депутатларимиз таълим жараёнлари билан танишди

12.10.2020 16:10:22

Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партиясининг Халқ  депутатлари Беруний тумани Кенгашидаги депутатлик гуруҳи аъзолари Беруний тумани халқ таълими бўлимига қарашли 50-сонли умумий ўрта таълим мактабидаги янги ўқиш йилига тайёрлиги, карантин қоидаларига риоя этилиши, яратилган шароитлар, тиббиёт ходимларининг ажратилганлиги, ўқувчиларнинг ҳароратини қайд қилиб бориши, ўқувчиларнинг антесептик воситалари билан таъминланганлиги кўздан кечирилди.

Бундан ташқари, таълим муассасасидаги кутубхона фаолияти билан ҳам танишиб ёшларни китоб мутолаасига қизиқтириш ва туман ҳокими А.Сапарбаевнинг “Энг яхши китобхон ўқувчи” лойиҳасини амалга оширишда кутубхоналардаги бадиий адабиётларнинг етарлилиги ва ўқувчиларни қизиқишларини китоб ўқишга сафарбар қилишининг муайян даражасини ошириш, ўқувчиларда китоб мутолааси жараёнида уни таҳлил қилиш ва мазкур асар ҳақидаги ўз фикрларини баён этиш каби кўникмаларни шакллантириш, “Бир асар мазмуни” ҳақида кичик давра суҳбатлари ташкил қилиш борасида маълумотлар бериб ўтилди.

Бундан ташқари депутатларимиз жойларда партия лойиҳалари бўйича ҳам ўрганиш ишларини давом этирмоқда.

Сардорбек АБДУЛЛАЕВ,

Ўзбекистон «Адолат» СДП

Беруний тумани Кенгаши раиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+