Депутатларимиз ташаббуслари муаммоларни ҳал этмоқда

26.12.2023 11:12:21

Бугун мамлакатимизда ҳар жабҳада изчил тараққий этиб бормоқда, бунинг замирида давлатимиз раҳбари томонидан узоқни кўзлаб, амалга оширилаётган чуқур ислоҳотлар амалга оширилаётганлиги билан узвий боғлиқдир. Шу билан бирга турли соҳаларда халқимиз қийнаб келаётган жиддий муаммолар ҳам сақланиб қолмоқда.


Ана шундай муаммолардан бири — тиббиёт соҳаси ҳамда фармацевтика саноатида юзага келаётган муаммоларни қайд этиш мумкин.
Бу каби масалаларни ҳал этишда барча соҳа ва кенг жамоатчиликнинг ўрни ва роли беқиёсдир. Айниқса, бу борада халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларидаги депутатлик гуруҳларининг фаолияти муҳим аҳамиятга эга.
Шу боисдан “Адолат” СДП нинг халқ депутатлари Навоий вилоятидаги депутатлик гуруҳларининг жамоатчилик назорати тарзида амалга оширилаётган фаолияти самарали бўлмоқда.
Жумладан, жорий йилнинг октябрь ва ноябрь ойларида партиянинг халқ депутатлари Навоий вилоят Кенгашидаги депутатлик гуруҳи томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 20 майдаги ПҚ-251-сонли “Доривор ўсимликларни маданий ҳолда етиштириш ва қайта ишлаш ҳамда даволашда улардан кенг фойдаланишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорининг вилоятдаги ижроси бўйича ўрганиш ишлари борилди. Ўрганишлар натижасида депутатларимиз томонидан соҳани ривожланишига муаммолар борлиги маълум бўлди. Аниқланган муаммоларни тезкорлик билан ҳал этиш имконияти бўлган масалалар юзасидан партия депутатлари томонидан соҳага масъул корхона ташкилотларга депутатлик сўровлари юборилиб, алоҳида назоратга олинди.
Шунингдек, куни кеча халқ депутатлари Навоий вилоят Кенгашининг навбатдаги 65-сессияси бўлиб ўтди. Аҳамиятлиси, ушбу йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 20 майдаги ПҚ-251-сонли Қарорининг Нурота ва Қизилтепа туманларидаги ижроси муҳокама этилди.
Унда халқ депутатлари Навоий вилоят Кенгашидаги “Адолат” СДП депутатлик гуруҳи раҳбари Рустам Хайитов маъруза қилиб, соҳани ривожлантиришдаги муаммолар тўғрисида сўз юритди.


Хусусан, Нурота туманидаги “FERULA EXPORT CLUSTER” МЧЖ томонидан барпо этилаётган коврак плантациялари ер майдонларига маҳаллий чўпонлар томонидан турли ҳолатлар бўйича босим ўтказиб, кескин қаршилик қилаётганлиги, чўпонлар томонидан чорва молларини атайлаб коврак экиладиган ер майдонларига олиб бориб боқиши ва бунинг натижасида ерларни пайҳон қилишига сабаб бўлмоқда. Мазкур ҳолат бўйича кластер маъмурияти томонидан туман ИИБ масъул ходимларига бир неча маротаба мурожаат қилинишига қарамасдан, қаршилик кўрсатаётган чўпонлар хатти-ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо берилмай, қонуний чора кўрилмасдан келинмоқда. Қизилтепа туманидаги “Жаббор Хусусий Дорихонаси” МЧЖ кластери томонидан ишлаб чиқарилган доривор ўсимликларни маҳаллий бозорга сотиш ва давлат тиббиёт ташкилотлари томонидан харид қилинмаётганлиги, маҳаллий ТВда доривор ўсимликлар ва улардан ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг тиббий аҳамияти ҳамда уларни қўллашга оид махсус кўрсатувлар ва роликларни мунтазам ёритиб борилмаслиги каби муаммолар сақланиб қолаётганлиги таъкидланди.
Сессияда мазкур масала юзасидан муҳокама учун сўз олган депутатлар ҳамда сессия раиси томонидан мазкур масалалар қизғин қўллаб қувватланди. Ушбу масалани нечоғли долзарблигини эътиборга олиб, унинг назоратини нафақат вилоят Кенгаши депутатлари, балки, барча туман ва шаҳарлардаги депутатлар ҳам ўз ҳудудида назоратга олса, унинг самарадорлиги янада ортади, — деди халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати - Жамолиддин Ҳамроев.
Сессия қарорига кўра, халқ депутатлари Навоий вилоят Кенгашида соғлом турмуш тарзини ташкил этиш, аҳолини сифатли, хавфсиз дори воситалари билан таъминлаш ва доривор ўсимликларни етиштириш юзасидан амалга оширилган ишларни мониторинг қилиш бўйича жамоатчилик штаби ташкил этилди.
Энг муҳими, ушбу сессия ишида Ўзбекистон “Адолат” СДП депутатлик гуруҳи томонидан “Навоий вилоятида доривор ўсимликларни маданий ҳолда етиштириш, қайта ишлаш ҳамда даволашда улардан кенг фойдаланиш бўйича амалга оширилган ишларни ўрганиш тўғрисида”ги масала кўриб чиқилиб, тегишли қарорлар қабул қилинди.

“Адолат” СДП Навоий вилоят
Кенгаши матбуот хизмати.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+