Депутатлик гуруҳи фаолияти танқид қилинди

12.10.2020 22:10:26

Ўзбекистон «Адолат» СДПнинг Халқ депутатлари Кегейли тумани Кенгашидаги депутатлик гуруҳи мажлиси бўлиб ўтди. Унда партия депутатлик гуруҳи аъзолари, партия ходимлари ва маҳаллий оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.

Мажлис депутатлик гуруҳи ва аъзоларининг йиллик иш режаларида белгиланган вазифаларнинг ижроси ҳамда партия лойиҳалари бўйича қилинган амалий ишларга қаратилди.

Мазкур чора-тадбирлар режаси «Адолат» СДПнинг  2020-2024 йилларга мўлжалланган сайловолди дастуридан келиб чиқиб ўз аксини топди. Режада кўрсатиб берилган вазифалар бекам-кўст бажарилиши ва унинг ижросини назорат қилиш бўйича депутатлар томонидан ҳам самарали меҳнат қилиш талаб қилинади.

Ҳусусан, халқ депутатлари Кегейли тумани Кенгашидаги партия депутатлик гуруҳи раҳбари Г.Қаипов партия Қорақалпоғистон Республикаси Кенгашининг ўтган Пленуми депутатлар фаолиятига берилган танқидий баҳодан тегишли хулоса чиқарган ҳолда халқ билан, сайловчилар билан бевосита мулоқотни изчил давом эттириш, жойларда аниқланаётган муаммоларни ҳал этиш бўйича ижро ҳокимияти олдидаги масалани қатъий қўйиб, унинг ижро этилиши устидан депутатлик ва жамоатчилик назорати самарадорлигини ошириш лозимлиги таъкидланди.

Шу билан бирга, Ўзбекистон «Адолат» СДП мамлакатимиз сиёсий майдонида бир неча йиллардан буён ижтимоий соҳалар, хусусан, илм-фан, таълим-тарбия, соғлиқни сақлаш соҳаларида илғор ғояларни илгари суриб келмоқда. Асосан, ушбу йўналишлар бўйича ишлаб чиқилган партия лойиҳаларининг ижросини таъминлаш, барча даражадаги депутатлик гуруҳларининг тўғридан-тўғри вазифаси эканлиги айтилди.

Юқоридаги йўл қўйилган камчиликлардан тегишли хулосалар чиқарган ҳолда аниқ вазифалар белгилаб олинди.

 

Генжебай ҚАИПОВ,

Халқ депутатлари Кегейли тумани

Кенгашидаги партия депутатлик гуруҳи раҳбари

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+