Депутатлик гуруҳи: кўзга кўринарли, пичоққа илинарли ишлар

10.07.2020 16:07:10

     Коронавирус пандемиясини мамлакатимизга кириб келишидаги  қийинчилик ва муаммоларни муваффақиятли енгиб  ўтиш  ҳар биримиздан ҳар қачонгидан ҳам масъулият ва фаолликни талаб қилмоқда. Айниқса, аҳолининг турмуш даражаси пасайиб кетишига йўл қўймаслик учун партиямиз фаоллари, депутатлари ҳамда депутатлик гуруҳлари  диққатга молик хайрли ишларни амалга оширмоқдалар. 

   Хусусан, 6 нафар депутатдан таркиб топган халқ депутатлари Хонқа туман Кенгаши депутатлик гуруҳи аъзолари  сайловчилари  олдидаги бурчини сидқидилдан аъдо этишга ҳаракат қилишмоқда.

  Депутатлик гуруҳи аъзоси Рохатой Мухтарованинг аралашуви билан “Гулистон” маҳалласида яшовчи  75 ёшни қаршилаган 1-гуруҳ ногирони, Қаррибой ота Бобожанов ногиронлик аравачасига эга бўлди. Депутатнинг саъй-ҳаракатлари билан маҳаллада  ободонлаштириш ишлари   мунтазам олиб борилмоқда, чиқиндилар ўз вақтида тозаланмоқда, ҳар бир қарич ердан самарали фойдаланишга қаратилган тавсиялар ўртоқлашилмоқда. Шунингдек, мазкур маҳалланинг бир қисми ва маҳаллада жойлашган 2-сон мактабгача таълим муассасаси газ таъминотидан ажратилиб қўйилгани  сабаблари ўрганилиб,  туман газ таъминоти бўлимига депутатлик сўрови билан  мурожаат этилди. Айни пайтда депутатлик сўрови натижалари депутат томонидан назорат остига олинган.   

     Депутатлик гуруҳи аъзоси Аминбой Аминов ҳам  оилаларнинг тинчлиги ва хотиржамлигини устувор вазифа сифатида  белгилаб олган. Коронавирус пандемиясини  соғлом  оилалар билан бирга енгиб ўтиш мақсадида  унинг  ҳомийлигида  ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга, меҳрибонлик уйларига, корхона ва ташкилотларга  100 минг донадан зиёд   тиббий  ниқоб  бепул тарқатилди,  “Саропоён” қишлоғи “Гулистон” маҳалласида яшовчи  оғир шароитдаги  50 та хонадоннинг ҳар бирига 200 минг сўмлик  озиқ-овқат ва тиббий ҳимоя воситалари  ҳайрия этилди.  Депутат ташаббуси  ва ҳомийлигида   Урганч шаҳрида жойлашган “Охун бобо” зиёратгоҳига ташриф қилаётган зиёратчилар учун мўлжалланган  600 м2  жойнинг устки қисми қуёшдан ҳимояловчи мослама билан  ёпилди ҳамда  “Хонқа-Урганч”, “Урганч – Янгиариқ” йўлларининг кириш ва чиқиш жойларига машиналарни дизенфекция қиладиган ускуналар  ўрнатилди.  

 

   Депутатлик гуруҳи раҳбари Лайло Искандарованинг кўмаги билан тумандаги кам таъминланган  89 та оилага 50 донадан жами 4450 дона жўжа тарқатилди ва тажрибали тадбиркорлар билан ташкил этилган суҳбатлар давомида тадбиркорликнинг сир-асрорлари тўғрисида тавсиялар берилди.  “Ойдин ҳаёт” маҳалласида яшовчи болаликдан  1-гуруҳ ногирони  Нуқулжон Саъдуллаеванинг кўзида жарроҳлик амалиётини ўтказишда  хомийларни жалб қилган холда  амалий ёрдам берилди ва намунавий янги турар жойлардан ажратилиб ва бошланғич бадалини давлат томонидан қоплаб берилиши таъминланди. Фуқаро яшаб турган хонадоннинг томорқа ва уй олди қисмларидаги ер майдонларини  ободонлаштириш ва сув йўлларини тузатиш каби муаммолар ҳал этилди. Тумандаги “Ойдин ҳаёт” маҳалласида истиқомат қилаётган турмуш ўртоғи 2-гуруҳ ногирони, ижтимоий ҳимояга мухтожлиги бор  оила аъзоси  Соҳиба Матяқубованинг мурожаатига асосан  50 дона жўжа берилди ва бир йиллик иш стажи билан бандлиги таъминланди.  

Карантин сабаб депутатлик гуруҳининг саъй-ҳаракатлари билан  моддий қийин аҳволга тушган 292 та хонадонга озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилди,  Сардобада содир бўлган сув тошқинидан азият чеккан юртдошларимизга ҳомийларни жалб қилган ҳолда ҳамда гуруҳ аъзолари билан ҳамжиҳатликда кийим-кечак, озиқ-овқат маҳсулотлари ва бошқа зарур ашёларни етказишда жонбозлик кўрсатилди.  

Уй-жойи йўқлигидан 3 нафар фарзандини болалар уйига жойлашга мажбур бўлган Ирода Ибодуллаевага  вақтинча яшаб туриш учун шароит қилиб,  болаларини қайтариб олишига амалий ёрдам берилди.  Бир неча йилдан буён жигар касаллигидан азият чекиб келаётган Назокат Қурязова  гуруҳ раҳбари  Л.Искандарованинг кўмаги ва ҳомийлигида туман тиббиёт бирлашмасида даволаниб соғлигини тиклаб олишга эришди. 

“Туркистон” маҳалласида яшовчи  1-гуруҳ ногирони  Зумрад Ботирова депутатлик гуруҳининг эътибрида бўлиб, мунтазам  ҳолидан хабар олиб келинмокда. Саховатпеша сафдошларимиз томонидан З.Ботировага карантин муносабати билан 1 миллион сўм пул маблағи, озиқ-овқат маҳсулотлари  ва зарур  дори-дармонларини сотиб олишда  амалий ёрдам берилди.

“Эхтиром” маҳалласидан уй шароитида ишлаш учун амалий ёрдам сўраган Интизор Саъдуллаевани мурожаати қаноатлантирилиб, гуруҳ раҳбари  Л.Искандарова ташаббуси билан хомийлар ёрдамида тикув машинаси билан таъминланди ва бир йиллик иш стажи билан бандлиги таьминланди. И.Саъдуллаева айни пайтда тикувчилик билан шуғулланиб  оила даромадига ҳисса қўшмоқда.

Депутатлик гуруҳининг аралашуви билан тумандаги  67 нафар ажрим ёқасидаги оилалар яраштирилиб ажримларни олди олинди.

   Гуруҳ аъзоси Сотимбой Раҳмановнинг саъй-ҳаракатлари билан  “Нурафшон” маҳалласида ишсиз 30 нафар ёшлар “Хоразм тек” МЧЖга ишга жойлаштирилди,  7 та кам таъминланган хонадонга 30 сотихдан ер майдони ажратилди. Айни кунда иккала ҳолатдаги мурожаатчиларнинг  ҳам оила даромадида муносиб ҳиссаси борлиги қувонарлидир.

    -Депутатлик гуруҳимиз аъзолари айни синовли кунларда зиммасидаги масъулиятни янада чуқур англаган холда, фуқароларнинг турмуш шароитини яхшилашда фидокорона меҳнат қилишмоқда, -дейди депутатлик гуруҳи раҳбари Лайло Исканадарова. – Сайловчилар томонидан тушган мурожаат ва муаммоларнинг аксарияти депутатлик сўровларига ҳам мухтожлик бўлмай жойнинг ўзида ҳал этилаётгани қувонарлидир. Демак, пандемия даври ҳар биримизнинг зиммамизга улкан вазифаларни юклади. Аммо, ижобий ишлар билан ҳали қиладиган ишларимиз, ечимини кутаётган муаммолар талайгина. Гуруҳимиз аъзолари билан ҳамжиҳатликда  бир ёқадан бош чиқариб,  бу муаммоларнинг ҳам  ечимини топамиз.

   Карантин даврида фаолларимизнинг бу каби саъй харакатлари, хонқалик юртдошларимизнинг  турмуш шароитини яхшилаш ва  камбағалликни бартараф этишда муносиб ўрни борлиги билан аҳамиятлидир.

 

Замира АБДУЛЛАЕВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Хоразм вилоят Кенгаши матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+