Депутатлик гуруҳи устувор вазифаларни белгилаб олди

08.06.2020 15:06:05

Партиянинг Хоразм вилоят Кенгашида карантин талаблари асосида халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутатлик гуруҳининг  йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда ижобий ишлар билан бир қаторда  гуруҳ фаоллигини оширишга қаратилган фикр-мулоҳозалар ўртага ташланди. Мансабдор шахсларнинг эшитуви, доимий комиссия йиғилишлари ҳамда вилоят Кенгаши сессия йиғилишига долзарб бўлган  муаммоларни олиб чиқиш каби масалаларни жонлантириш устувор вазифа этиб белгиланди.

Гуруҳ аъзолари томонидан амалга оширилаётган ишларни оммавий ахборот воситалари ҳамда интернет тармоқлари орқали тезкор ёритиб боришга қаратилган муҳим чора-тадбирлар ҳам муҳокама этилди. Шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг 2020 – 2022 йилларда Хоразм вилоятининг Тупроққалъа туманини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарори  иштирокчиларнинг диққат марказидан жой олди.

Йиғилиш сўнгида кўрилган масалалар юзасидан чора-тадбирлар ишлаб чиқилди ва тегишли қарорлар қабул қилинди.

Замира АБДУЛЛАЕВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Хоразм вилоят Кенгаши матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+