Депутатлик гуруҳининг маслаҳатлашув йиғилиши

15.01.2020 15:01:18

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти вакилининг Халқ депутатлари Фарғона вилояти Кенгашидаги Ўзбекистон "Адолат" социал-демократик партиясидан сайланган депутатларнинг партия гуруҳи билан маслаҳатлашув йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишга депутатлар томонидан бир овоздан вилоят Кенгашидаги  партия депутатлик гуруҳи раиси этиб сайланган, 31-“Қува” сайлов округидан Халқ депутатлари Фарғона вилоят Кенгаши депутати М.Салимова раислик қилди ва кун тартибини эълон қилди.  Партия гуруҳи аъзолари, жумладан Ш.Каримов, Б.Рахмонов З.Рахмоновлар Ш.Ғаниевнинг талабчан, қатъиятли, меҳнаткаш ва хақиқий раҳбарлик қобилиятига эга шахслиги, вилоятда беқиёс ижобий ишлар амалга оширгани, бундан буён ҳам шундай ишлар бардавом бўлишида энг муносиб номзод эканлигини билдириб ўтдилар.

-Мен, вилоятнинг оддий бир тадбиркор аёли сифатида вилоятимиздаги тадбиркорликни ривожлантиришда ва бунда тадбиркор аёлларни қўллаб- қувватлашда уларга яратиб берилаётган шарт- шароитлар, имкониятлар ва айнан шу масалаларни ижобий ҳал қилинишида вилоят раҳбари Ш.Ғаниевнинг ўрни беқиёслигини билдираман. Уни жонкуяр, ташаббускор, қисқа қилиб айтганда, замонамизнинг ҳақиқий қахр амони деб биламан. Албатта, Ш.Ғаниевни вилоят ҳокими лавозимига тайинланишини қўллаб- қувватлайман,– деди вилоят “Тадбиркор аёл” уюшмаси  раиси Д.Меҳмонова. – Албатта, мана шу ислоҳотларни амалга оширишда фидокорона меҳнат қилган, Фарғона элини бир оила сингари бирлаштира олган, ёшлар ва аёлларга ҳар томонлама эътибор қаратиб келаётган вилоятимиз ҳокимининг ўзига яраша салмоқли ҳиссасини алоҳида эътироф этаман.

Партия гуруҳи аьзоларидан иборат депутатлар И.Сотволдиев ҳамда Н.Жумабоевлар ҳам Фарғона вилояти ҳокими лавозимига тавсия этилаётган Ғаниев Шуҳрат Мадаминович  номзодини қўллаб-қувватлашларини билдирдилар.

    Камола ПОЛВОНОВА,

 Ўзбекистон “Адолат” СДП  Фарғона вилоят Кенгаши матбуот котиби 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+