Депутатнинг саховати

05.01.2021 19:01:41

Халқ депутатлари Зангиота туман  Кенгаши депутати  Нигора Холхождаева “Қуёшли” маҳалласи Эркин кўчасида истиқомат қилаётган кам таъминланган, кўмакка муҳтож оилалар ҳолидан хабар олди.

Депутат ушбу хонадон эгалари эҳтиёжларини ўрганиб, улар учун ўз ҳисобидан рўзғор анжомлари  улашди.

–Кўнгли ўксик инсонлар ҳолидан хабар олган депутатга катта раҳмат, – дейди 91 ёшни қаршилаган отахон Позил Мадрахимов. – Одамларга доимо хайр-саховат кўрсатувчи бу саховатпеша инсонга шу даргоҳда истиқомат қилувчилар номидан ташаккур билдираман. Ана шундай қўли очиқ, бағрикенг инсонлар сафи кўпайсин.

Шунингдек, “Адолат” СДП Бекобод шаҳар Кенгаши раиси, депутат Гулзира Шарипова ҳамда Халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгаши депутати Музаффар Убайдуллаевлар томонидан “Металлург” МФЙда яшовчи кам таъминланган, боқувчисини йўқотган, ногирон болаларнинг 10 нафарига Қорбобо орқали совғалар етказилди. Болажонлар Қорбобога шеър айтиб, қўшиқ куйлаб совғаларни қабул қилиб олдилар.

 

Фотима САТТОРОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Тошкент вилояти Кенгаши матбуот котиби  

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+