Депутатнинг сайёр қабули

02.03.2020 15:03:52

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Ибрагимова Зуҳра Аметовна Беруний туманида фуқаролар билан сайёр қабул ўтказди. Учрашувда Беруний туманидаги барча маҳалла ва овул фуқаролар йиғинларида истиқомат қилаётган аҳоли иштирок этди. Қабул давомида фуқаролар билан мулоқот ўрнатилиб, уларни қийнаб келаётган бир қатор оғриқли масалалар юзасидан фикр-мулоҳазалар тингланди. Мурожаатларнинг асосий қисми йўлларнинг носозлиги, ичимлик сувидаги муаммолар, мактабларга қўшимча биноларнинг етишмаслиги, ишсизлик каби масалалардан иборат бўлди.

Учрашув давомида фуқаролар томонидан билдирилган таклиф ва муаммоларнинг йўл хариталари ишлаб чиқилди ҳамда аҳолини қийнаб келаётган муаммоларни тез фурсатларда ижобий ҳал этиш юзасидан тегишли вазирлик, корхона ва ташкилотларга ижросини таъминлаш бўйича юборилди.

Очиқ-ошкора, бевосита мулоқот тарзида ташкил қилинган қабул жараёнида ҳеч бир мурожаат эътибордан четда қолмади. Ҳар бир масала ижобий ечим топишга йўналтирилди.

Албатта, аҳолининг мурожаатларини тинглаб, ўз вақтида самарали ҳал этиш уларнинг давлат органларига бўлган ишончини оширади. Шунингдек, бу орқали  оилаларнинг фаровонлиги таъминланади.

Бир нарсани барча фуқаролар тушунишини истардик, 10 йил олдинги ҳолат билан ҳозирги давр том маънода фарқ қилмоқда. Шундай экан, ҳар биримиз янгиликка, янги ўзгаришларга, ҳаётимиз бунданда фаровон бўлишга ишонишимиз керак.

Нурсултан КУЗЕНБАЕВ,

Ўзбекистон «Адолат» СДП

Беруний туман Кенгаши раиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+