Диний экстремизм ва терроризм жамият тараққиётига таҳдид

11.05.2022 19:05:21

Ўзбекистонда ҳуқуқий-демократик давлат барпо этиш борасида Ватанга садоқат билан хизмат қиладиган инсонларни тарбиялаш, миллатлараро муносабатларни мустаҳкамлаш, дўстлик ва ҳамжиҳатликни ривожлантириш, экстремизм, терроризм кўринишларига қарши кураш олиб бориш, динлараро бағрикенгликни,тинчлик ва барқарорликни тарғиб қилиш мақсадида ҳудудларда “Диний экстремизм ва терроризм жамият тараққиётига таҳдид” умумий шиори остида маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилмоқда.

2022-йил 11-май куни Ўзбекистон “Адолат” СДП сиёсий Кенгаши Марказий аппарати бўлими бошлиғи М.М.Қўлдошев ва Сирдарё вилояти Кенгаши ҳамкорлигида, Тошкент кимё технология институти Янгиер филиалининг мажлислар залида Ўзбекистон “Адолат” СДП Янгиер шаҳар Кенгаши Ф.Расулов , Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Н.Джанибекова , Янгиер шаҳар Кенгаши депутати Т.Самиев , Янгиер шаҳар З.М.Бобур жоме масжидининг имоми Худойтулло Исаев  ва институт талабалари иштирокида тадбир ташкил қилинди.

Тадбирни  Тошкент кимё –техналогия институти Янгиер филиали ёшлар масалалари ва маънавий ва маърифий ишлар бўйича ўринбосари О.Абдуғаниев очиб берди.

Шундан сўнг Адолат СДП Сирдарё вилояти Кенгаши раиси Ж.Комилов  дастур режасига асосан маърузачилар билан таништириб диний экстремизм ва терроризм каби бузғунчи ғоялар таъсирига тушиб қолмаслик ва ёшлар томонидан салбий иллатларга қарши мустахкам билимга эга бўлган шахс хеч қачон бу ғоялар таъсирига тушиб қолмаслиги ,ёшларда ватанпарварлик , бунёдкорлик,туйғуларини мустахкамлаш зарурлиги  тўғрисида маъруза қилди. 

Шундан сўнг Тадбир партия Марказий аппарати  масъул ходим бўлими бошлиғи М.М.Қўлдошев сўзга чиқиб Бузғунчи ғоялар халқлар бошига  сўнгсиз кулфатлар келтиради. Бунга олис ва яқин тарихдан кўплаб  мисоллар келтириш мумкин. Инсон ва жамият бор экан,эзгу ғояларнинг зидди  бўлган зулм ва зўравонлик, қабоҳат ва жаҳолат янги-янги шаклларда намоён бўлишга уринади. Лекин улар одамзотнинг адолат, тинчлик ва биродарлик, тараққиёт ва фаровонлик ғояларига таяниб, олий мақсадлар сари интилишларини асло тўхтата олмайди. Ёшлар муносиб тарбия топса,ўзлигини, кимнинг авлоди эканлигини мукаммал англаб етишга қодир бўлса,жамиятдан ўзининг муносиб ўрнини топа олса, ҳеч қачон бебошлик юз бермайди. Шундай экан, юртимизда ҳукм сураётган тинч ва осуда ҳаётни асраш, унинг мустақиллиги ва барқарорлигига муносиб ҳиссамизни қўшиш - ҳар биримизнинг, шу азиз Ватанда яшаётган барча фуқароларнинг, давлат ёки жамоат ташкилотида ишлаши, тадбиркор ёки бошқа касб эгаси бўлишидан қатъий назар, энг асосий вазифаларидан бўлиб қолмоғи лозим.

Хусусан Янгиер шаҳар "Абдуқаҳҳор хожи" жоме масжиди имом-хатиби Худойтулло Исаев  Ўзбекистон азалдан турли миллатга мансуб, турли динларга эътиқод қилувчи халқлар тинч-тотув яшаб келган ўлка. Аждодларимиз доимо бошқа дин вакилларига ҳурмат билан муносабатда, Ватан тараққиёти йўлида елкадош бўлиб меҳнат қилиб келганлар. Дин кишиларни ҳамиша яхшиликка, эзгу ишларга чорлаган. тинчликни улуғ неъмат, деб эълон қилган динимизда инсон бу йўлда нафақат амал билан, балки сўз билан ҳам зарар келтиришдан кайтарилган. Шу нуқтаи назардан, фуқароларимиз юртимизда тинчлик-хотиржамликни авайлаб-асраш йўлида давлатимизнинг мутасадди идоралари томонидан амалга оширилаётган саъй-ҳаракатларни қўллаб-қувватлашлари ва қўлидан келганча уларга ёрдам беришлари лозимлиги алохида таъкидланди.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Нодира Джонибекова -Ёшларни ёд ғояларга қўшилиб кетмаслигини олдини олиш борасида илмий-амалий маъруза қилиб, тадбир иштирокчиларига ватанимиз равнақи йўлида амалга оширилиши муҳим бўлган ишлар юзасидан таклиф ва тавсиялар бериб ўтди.

Янгиер шахар депутати Т.Самиев Экстремизм ва терроризм инсоният билан бирга XXI асрга кириб келган энг хавфли ижтимоий иллатлардан бирига айланди. Экстремизм бағрикенглик, ранг-баранглик ва ҳамфикрлиликни рад этиши билан мамлакат тараққиёти ва фуқаролараро ҳамжиҳатликка рахна солади.

Шу нуқтаи-назардан, жамиятда диний асосда низолар чиқишига йўл қўймаслик, динни сиёсийлаштириш ва сохталаштириш орқали мамлакатдаги ижтимоий барқарорликни издан чиқаришга қаратилган ҳар қандай ҳаракатнинг олдини олиш давлат ва жамиятнинг олдида турган ҳаётий муҳим масалалардан бири ҳисобланади. Бу йўлда уларни турли хил миллий маънавиятимизга ёт таъсирлардан ҳимоя қилиш,бузғунчи ғояларга қарши иммунитетини шакллантириш ота-оналар, маҳалла-кўй ҳамда педагоглар зиммасига катта вазифаларни юклайди.

Маърузачилар томонидан юртимиздаги тинчлик ва барқарорлик олий неъматлиги, ҳар бир миллатнинг маънавиятини унинг тарихи, урф-одатлари, анъаналари, барҳаёт қадриятлари ташкил этиши таъкидлаб ўтилди. Турли вадаларга ишониб алданиб қолмасдан, балки, юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотларга ўз ҳиссасини қўшиш, ҳалол меҳнат қилишга одатланиш, келгусида малакали мутахассис бўлиб етишишга ҳаракат қилиш бугунги ёшларнинг асосий вазифаларидан бири эканлиги таъкидлаб ўтилди.

 

Адолат СДП Сирдарё вилоят Кенгаши матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+