Долзарб масалалар доимий эътиборга олинди

25.02.2020 15:02:44

Депутатларимиз томонидан одамларнинг кундалик ҳаёти, фаровонлиги, саломатлиги ва кайфиятига бевосита дахлдор бўлган масалаларга доимий эътибор қаратиб келинмоқда.

Халқ депутатлари Қибрай тумани Кенгаши депутати Махсуд Умаров аҳолининг ишончини оқлаш, эл-юрт дарду-ташвиши билан яшаши, уларнинг мурожаатларини беэътибор қолдирмаётган, жонкуяр депутатлардан биридир.

Куни кеча халқ вакили Махсуд Умаров ўзи сайланган округдаги муаммоларни ўрганиш ва уларни бартараф этиш мақсадида сайловчилар билан учрашди. 

Юзма-юз мулоқот ва суҳбат жараёнида фуқаролар томонидан қатор  мурожаатлар келиб тушди.

Хусусан, шаҳарчадаги Темир йўл бекати ва Узумзор кўчасидаги йўллар таъмирталаб эканлиги маълум бўлди. Шунингдек, мазкур ҳудудда ичимлик суви ва газ қувурлари носоз аҳволда.

Депутат М.Умаров  ушбу муаммоларни жойига бориб ўрганди ва муаммони бартараф этиш бўйича тегишли ташкилотларга боғланиб, депутатлик сўровлари юборди. Ҳозирда ушбу муаммоларни ҳал этиш чоралари кўрилмоқда.

Одамлар муаммосини ўрганиш, уларга ечим топиш, халқни рози қилиш, турмуш фаровонлигини ошириш мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотлардан кўзланган асосий мақсаддир. Ҳа, одамларнинг бахтли эртаси учун жон куйдириш, уларнинг муаммосини ўрганиш, уларга ечим топиш, иш фаолиятимизнинг асосий мезонига айланиши зарур. Ана шундай эзгу мақсаднинг рўёбга чиқиши, албатта, партиямиз вакилларининг фаоллигига боғлиқ. Ўйлаймизки, “Адолат” СДП  Тошкент вилояти Кенгаши  фаоллари халқ билдирган юксак ишончни оқлаб, эл-юрт фаровонлиги учун хизмат қилаверади.

Юртбошимиз таъбири билан айтганда, халқ рози бўлса, ишда унум ва барака бўлади.

Ўзбекистон “Адолат” СДП

  Тошкент вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+