Донорлик - беғараз ва савобли иш

06.06.2020 07:06:49

Қон бу ҳеч нарса билан алмаштириб бўлмайдиган ва сунъий равишда ишлаб чиқиб бўлмайдиган инсон ҳаётидаги муҳим неъмат ҳисобланади. Шу боисдан мамлакатимизда донорлик тизимини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилиб келинмоқда. Қон захирасини таъминлашнинг  ягона йўли соғлом кишилардир. Айниқса, ҳозирги пандемия вақтида донорлар сони кескин камайиб, оғир беморларга донорлар қони янада зарур бўлмоқда.

Шуни инобатга олган ҳолда Ўзбекистон “Адолат” СДП ташаббуси билан “Бор меҳримиз сенга, болажон” шиори остида мунтазам, йилда икки маротаба беғараз донорлик акцияси ташкил этиб келинмоқда.

Партиянинг Жиззах вилоят Кенгаши томонидан ҳам мазкур акция доирасида партия фаолларидан иборат кўнгилли донорлардан қон қабул қилиш ишлари бошлаб юборилди.

- Ўз хоҳишим билан ушбу савобли ишга ҳисса қўшдим, – дейди партия фаоли Суннат Ўрозбоев. – Албатта, кимнингдир саломатлиги йўлида бу каби хайрли ишларни амалга ошириш халқимизнинг қанчалик бағрикенг ва олийжаноб эканлигини яна бир бор кўрсатиб берди. Мен барчани ушбу савобли ва хайрли ишга чорлаб қоламан.

Ушбу тадбирнинг бош мақсади ҳам инсонларда қон қуйиш учун хавфсиз қоннинг муҳимлиги ва қон донорларининг зарурлигини чуқурроқ англаб етишларини шакллантиришдир. Қолаверса, кўнгилли донорларнинг инсоният олдидаги хизматларини рағбатлантириб, уларга миннатдорлик билдиришдан иборатдир.

Акция давом этмоқда.

Пўлат ҲАМЗАЕВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Жиззах вилоят Кенгаши

раиси ўринбосари

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+