Дори воситалари устидаги ўрганишлар давом этмоқда

17.12.2020 09:12:36

 

Ички бозорни арзон ва сифатли дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмлари билан тўлиқ таъминлаш, нарх белгилаш бўйича очиқ-ошкора механизмни жорий этиш, мамлакатимизда арзон ва сифатли препаратлар бўлишига қарамасдан, ташхис қўйиш ва даволаш стандартларида кўзда тутилмаган ҳамда асосан қиммат импорт дори воситаларини тавсия этиш бўйича номақбул амалиётнинг олдини олиш ва келгусида бундай ҳолларга йўл қўймаслик каби масалаларни “Адолат” СДП ўзининг сайловолди дастурида асосий вазифаларнинг бири сифатида кўтариб чиққан.

Ушбу вазифаларнинг ижроси юзасидан партия лойиҳалари доирасидаги ўрганиш ишлари тизимли йўлга қўйилган.

Масалан, ўтган ҳафтада партиянинг «Дори воситаларининг ноқонуний айланиши» лойиҳаси доирасида Қорақалпоғистон Республикасидаги Кегейли ва Шўманай туманидаги партиянинг депутатлик гуруҳи аъзолари томонидан ҳудуддаги дорихоналарнинг хизмат кўрсатиш сифати қандай даражада эканлиги ва дори воситаларининг таъминоти юзасидан ўрганиш ишлари амалга оширилди.

Кегейли ва Шўманай тумани марказларидаги дорихоналарининг фаолияти ўрганиб чиқилганида ютуқлар билан бирга айрим камчиликларнинг ҳам борлиги аниқланди.

Жумладан, Кегейли тумани марказидаги Кегейли Гузари кўчасида жойлашган  дорихоналарда ҳам Шўманай туманидаги Абай ва Дўстлик гузори кўчаларида жойлашган дорихоналарда ҳам аҳолининг талаби юқори бўлган айрим дори воситаларининг етишмаслиги маълум бўлди.

Бу муаммонинг сабаби сўралганида кўпчилиги импорт дори воситалари эканлиги, бизгача етиб келгунича вақт талаб қилинишини айтди.

Партиямиз депутатлари ушбу камчиликларга таклифлар тайёрлаб, тегишли ташкилот раҳбарларининг ҳисоботини тинглаш ва маҳаллий Кенгаш сессиялари кун тартибларига масала киритишни мақсад қилган.

Лойиҳа доирасидаги бундай ўрганиш ишлари жойларда давом этмоқда.

 

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши Матбуот хизмати

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+