Дорихоналарда айрим дори воситаларнинг етишмаслиги аниқланди

17.11.2020 15:11:17

“Адолат” СДПнинг «Дори воситаларининг ноқонуний айланиши» лойиҳаси доирасида Қорақалпоғистон Республикасидаги партия вакиллари ҳам жойларга чиқиб, депутатлик ва жамоатчилик назорати институти билан ҳамкорликда аҳолига сифатли ва ҳамёнбоп дори-дармонларни етказиб бериш йўналишидаги мавжуд муаммоларни ўрганиш, ушбу соҳа мутахассислари ва аҳоли билан суҳбатлар, учрашувлар ва ижтимоий сўровномалар ўтказиб келмоқда.

Яқинда ушбу лойиҳа доирасида партия Беруний тумани Кенгашида тузилган ишчи гуруҳ аъзолари туман марказида жойлашган дорихоналарда ўрганиш ишларини олиб боришди. Мазкур ҳудудда жойлашган дорихоналарнинг хизмат кўрсатиш сифати қай даражада эканлиги ва дори воситаларининг етарлича таъминоти юзасидан бирқанча етишмовчиликларнинг борлиги аниқланди. Жумладан, кўпчилик дорихоналарда  витамин С,  анальгин,  гепарин, демедроль, парацетамол каби дори воситаларнинг кам келиши ва етишмаслиги ҳамда бу дориларга талаб жуда юқори эканлиги кўзатилди. Бироқ ноқонуний дори воситаларининг сотилиши ҳамда унинг нархи буйича салбий ҳолатлар учрамади.

Ўрганилган муаммолар ва уларнинг ечимларини топиш  бўйича партия депутатлик гуруҳи тегишли ташкилотларни жалб қилган ҳолда муҳокамадан ўтказишни назарда тутган.

 

Сардорбек АБДУЛЛАЕВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Беруний тумани Кенгаши раиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+