Дунё эътиборига қаратилган таклифлар партия мақсадларига ҳамоҳангдир

07.10.2020 13:10:15

Ўзбекистон “Адолат” СДП Сурхондарё вилоят Кенгаши томонидан Термиз туманидаги 16-умумий ўрта таълим мактабида Президентимизнинг БМТ Бош Ассамблеясининг 75-сессиясидаги нутқи мазмун-моҳиятини партия электорати вакиллари ва кенг жамоатчиликка етказиш мақсадида тадбир ташкил этилди.

Тадбирда дунё ҳамжамияти диққат-эътиборини пандемия даврида халқаро ва Марказий Осиё давлатлари билан ҳамкорликни ривожлантириш, ёшлар сиёсати, глобал иқлим ўзгариши, Орол ва Афғонистон муаммоларига, шунингдек, жаҳонда қашшоқликка қарши курашиш масалаларига қаратилган Президентимиз нутқининг дунёдаги сиёсий доиралар, етакчи экспертлар, кенг жамоатчилик томонидан қўллаб-қувватлангани таъкидлаб ўтилди.

Давра суҳбати давомида Президентимиз нутқининг Ёшлар сиёсатига оид қисмига алоҳида эътибор қаратилди.

Юртбошимизнинг жаҳондаги энг юксак минбардан туриб барқарор тараққиёт мақсадларга эришиш ва инсон ҳуқуқларини таъминлашда парламентлар ролини ошириш тўғрисидаги БМТ Бош Ассамблеясининг махсус резолюциясини қабул қилиш таклифини билдиргани ҳам инсон омилини кучайтириш масаласига бирор бир давлат бефарқ қарамаслиги кераклигини исботлаб турибди.

Шунингдек, тадбирда маърузачилар кун тартибидаги масала бўйича ўз фикр–мулоҳазаларини баён этиб, Президентимиз нутқининг мазмун-моҳияти “Ёш адолатчилар” Кенгаши навқирон аъзолари томонидан ўқиб-ўрганилиши зарурлигини, бинобарин ушбу тарихий нутқда келажак авлод манфаатларига хизмат қилувчи жиҳатлар устуворлик касб этганини қайд этдилар.

Шуҳрат Хаитов, Халқ депутатлари Термиз туман Кенгаши депутати:

– Давлатимиз раҳбари ўз нутқида жорий йилнинг август ойида БМТ шафелигида ёшлар ҳуқуқларига бағишланган Самарқанд халқаро форуми ўтказилганлигини бежиз таъкидлагани йўқ. Бу билан Президентимиз Жаҳон ҳамжамиятини Ёшлар ҳуқуқлари тўғрисидаги БМТ конвенциясини қабул қилиш бўйича Ўзбекистон ташаббуси ва саъй-ҳаракатини қўллаб-қувватлашга чақирди.

Пандемия даврида ўтказилган мазкур тадбир партия фаолларининг сиёсий онги ва тафаккурини юксалтириш билан бирга уларнинг партиянинг мақсад ва вазифаларини янада тўлақонли ҳис этишида ҳамда жамоатчилик ўртасида кенг тарғиб этишда муҳим аҳамият касб этади.

Шунингдек, тадбир давомида депутатлик фаолиятини самарали ташкил этиш механизмлари, депутатлик эшитувларини ташкил этиш, назорат-таҳлил фаолиятини олиб бориш, доимий комиссиялар ва Кенгаш сессиялари кун тартибига масала киритиш бўйича маҳорат дарслари шаклида давра суҳбатлари  ташкил этиб бориш хусусида ҳам таклиф ва мулоҳазалар билдирилди.

Фахриддин ОРИФХОНОВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП Сурхондарё вилоят Кенгаши раис ўринбосари

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+