Эҳтиёжманд кишилар депутат кўмаги билан даволанди

14.12.2020 12:12:00

 

Юртимиздаги эҳтиёжманд оилаларга, айниқса ногиронлиги бор одамларга ва унинг оиласига ҳар томонлама кўмак бериб бориш халқимизга хос бағрикенглик, саховатпешалик, меҳр-оқибатлилик каби фазилатлардан бири ҳисобланади.

Яқинда, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутати Гулхатиша Айимбетова Қораўзак туманида бўлган хизмат сафарларининг бирида унга тумандаги “Есимозек” ОФЙ ҳудудида истиқомат қилувчи фуқаро Жалимбетова Нурайна номидан мурожаат келиб тушди. Мурожаат мазмунига аҳамият қаратсак, мурожаат эгаси Н.Жалимбетова 2016 йили туғилган ўғли Қуанишбаев Баубек бир неча йил олдин касалга чалиниб, 2-гуруҳ  ногирони бўлиб қолганлигини ва бу касалдан тўлиқ тузалиб кетиши учун эса ҳар 3 ойда касалхонада даволаниб туришини билдирган. Ўзи ҳам 2-гуруҳ ногирони эканлиги, маҳаллада эса, кам таъминланган оилалар руйхатида туришини айтиб, ўғлини мунтазам даволатиш учун имконияти йўқлигини билдирган. Имконияти йўқлиги сабабли 8 ойдан буён ўғлини даволата олмаётганлигини ҳам маълум қилган.

Ушбу мурожаат юзасидан депутат Г.Айимбетова шу куннинг ўзида Қораўзак тумани ҳокими қабулида бўлиб, муаммога ечим топишга ҳаракат қилди. Депутат бемор бола ва унинг онасини Нукус шаҳридаги касалхоналарнинг бирига олиб келиб, шифокорларнинг ҳар бири билан учрашиб, аҳволларини тушинтириб, иккаласини ҳам бепул кўриклардан ўтказиб, касалхонада даволанишига эришди. Даволаниш даврида зарур бўлган айрим дори-дармонлар депутатнинг кўмаги билан етказиб турилди. Мурожаат эгаларининг маълум қилишича, касалхонада тўлиқ даволаниб, ўтган ҳафтада уйларига соғлом ҳолда қайтишган.

- Г.Айимбетова ушбу ҳудуд депутати эмаслигини билсам ҳам, олдиларига бориб мурожаатим  борлигини айтганимда, диққат билан тинглаб, қўлидан келганча ёрдам беришини айтди. Ўшанда мурожаатим бу даражада тез ечим топишини тасаввур ҳам килмаган эдим. Шундай саховатли ишнинг бошида ўзи туриб, ўзи олдимизга тушиб, бирга туманимиздан шаҳаргача олиб кетиб, бепул кўрикдан ўтказиб, касалхонага ётқизиб, зарурий дори-дармонлар билан таъминлаб, ўғлимнинг даволаниши учун ҳаракат қилган депутат Гулхатиша Айимбетовага миннатдорчилигим чексиз – дейди мурожаат эгаси Жалимбетова Нурайна.

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши Матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+