Энг катта бойлик бу - яхши тарбия демакдир

29.02.2024 17:02:20

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг 2024 йил 3 февралдаги “Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини янада ошириш” бўйича 9-сонли йиғилиш баённомаси ижросини таъминлаш мақсадида 28 февраль куни “Кўна Тўрткўл” овул фуқаролар йиғини, “Анҳорли” ҳамда “Янгиҳаёт” маҳалла фуқаролар йиғини аҳолиси иштирокида тарғибот тадбири ўтказилди.


Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутатлари, Н. Матякубова, Ў. Аллабергенова, Республика Маънавият ва маърифат маркази Тўрткўл туман бўлинмаси раҳбари Ж. Сеттиев ва бошқа бир қатор ташкилотлар масъул ходимлари иштирок этишди.
Мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг бажарилиши, ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича қабул қилинаётган фармон ва қарорларнинг мазмун-моҳияти, маънавий-маърифий ва тарбиявий ишлар самарадорлигини янада ошириш, миллатлараро тотувликни мустаҳкамлаш борасида амалга оширилаётган ишлар бўйича шарҳли тушунчалар берилди.
Шунингдек, ёшлар орасида "Жадид" намояндаларининг ҳаёти ва ижодини кенг тарғиб қилиш, улар қолдирган бой маънавий меросларнинг ёшлар тарбиясида муҳим ўрин тутганлиги тўғрисида сўз юритилди. Зеро, энг катта бойлик бу - яхши тарбия демакдир.

Таджимуратова Сурайё
Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси
Тўрткўл туман Кенгаши раиси.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+