Эркинлик, адолатлилик ва бирдамлик учун

24.02.2020 12:02:08

Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси  1995 йил 18 февралда  ташкил топган.  

Ўзбекистон “Адолат” СДП  Қашқадарё вилоят Кенгаши  ўз фаолиятини 1996 йил сентябрь ойида  бошлади. Ўша йилларда партиямиз сафларида  саноқли аъзоларимиз  бор  эди. Фаолларимиз ўз вақтида партиямиз олдига қўйган мақсад ва вазифаларини, келгусидаги  ғояларини аҳолига  кенг тушунтириш ишларини олиб бормоқдалар.Партиямиз инсон ҳуқуқ ва эркинликларини  таъминлаш борасидаги  ислоҳотларга қўшаётган  улуши , фуқароларнинг ҳуқуқларига ҳурмат ила ёндашув зарурлигини кенг тарғиб этмоқдалар. Инсон ҳуқуқлари энг олий қадрият эканлиги  ва жонажон юртимизда  барча  миллат  ва  элатларнинг умумий манфаатига  мос  келадиган  демократик тамойилларга  асосланган адолатли  фуқаролик жамияти қуришда фаол иштирок этишаяпти. Айниқса барча жабҳаларда  адолатни  қарор топтириш, ошкоралик, аҳоли  ўртасида  ижтимоий  адолатни  таъминлаш борасидаги  саъй -ҳаракатларимиз  ҳам сафларимиз сон  ва сифат  жиҳатидан  ўсишини таъминлади. Партиямиз ташкил этилганлигининг 25 йиллиги  нишонланаётган ҳозирги кунда вилоят партия ташкилотларимизга  36 мингдан ортиқ  аъзо  уюушган. 2019 йилда бўлиб ўтган сайловларда  вилоят тарихида илк  маротаба  партиямиздан  Олий  Мажлис Қонунчилик палатасига 3 нафар , халқ  депутатлари  вилоят Кенгашига эса 10 нафар , Олий Мажлис Сенатига 2 нафар  депутатлар  сайланди.

       2020 йил 24 январдаги  Ўзбекистон  Республикаси  Президенти  Ш. Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасидаги  энг устувор  йўналишлар  “Адолат” социал-демократик партиясининг сайловолди дастурида  акс этганлиги  биз партиядошларни  янада қувонтирди. 2020 йилда Давлат  дастури  даражасига  бизнинг партиямиз илгари  сурган  ғоялар ўрин эгаллашига катта умид  боғлаяпмиз ва албатта  юқори натижаларга эришамиз. Буюк  немис файласуфи Иммануил Кант  айтганидек,”Адолат йўқолган пайтда, ҳаётнинг қадрини  белгилайдиган  бошқа ҳеч нарса қолмайди”. Бизнинг партия ходимлари  ўзларининг жонкуярлиги,  фидоийлиги  туфайли  ҳар бир соҳада адолатнинг қарор  топишида тинмай меҳнат қилмоқдалар. Барчамизга партиямизнинг 25 йиллиги  муборак бўлсин.   

Дилрабо ЧОРИЕВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП Қашқадарё вилоят Кенгаши бош мутахассиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+