Эътибор ва эътироф - меҳнат унумдорлигини оширади

19.01.2024 17:01:55

Маълумки, “Адолат” социал-демократик партиясининг халқимиз орасида обрў- эътибори юксалиб боришида партия сафига бирлашган фаол аъзолар ўрнини ҳам эътироф этиш жоиз.
Шу боис ҳам партиямиз сафини муносиб бўлган аъзолар ҳисобига ошириб бориш партиянинг энг асосий мақсадларидан бири ҳисобланади ва сафдошларимиз томонидан тадбир, учрашув ва мулоқотлар жараёнида партия аъзолигига қабул қилиш ишлари изчиллик билан олиб борилмоқда.
Айниқса, Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Сиёсий Кенгаши ташаббуси билан партия аъзоларини бир ойда 1000 нафардан ошириш бўйича эълон қилган кўрик-танлов партиямиз сафини изчиллик билан кенгайишига имкон берди.
Мазкур танловда партиянинг Хоразм вилоят, Урганч туман Кенгаши раиси - Дилмурод Норметов ғолибликни қўлга киритиб, телевизор билан тақдирлангани хоразмлик адолатчилар учун қувонарлидир.
Дилмурод Норметов, танлов ғолиби:
– Ҳар бир ходимнинг ишига бўлган иштиёқи кучли бўлса, вазифасини сидқидилдан бажарса, албатта, у янгидан-янги марраларни қўлга киритишга янада ғайрат билан интилади. Билдирилган ишонч ва қаратилган эътибор мени янада баланд марралар сари чорлайди.
Мухтасар айтганда, эътибор ва рағбат бор жойда юксалиш, ривожланиш ва ўсиш муқаррардир.

Замира АБДУЛЛАЕВА,
Ўзбекистон “Адолат” СДП
Хоразм вилоят Кенгаши матбуот котиби.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+