Эвакуация қилинганларга инсонпарварлик ёрдами кўрсатилди

06.05.2020 11:05:42

Айни вақтда вилоятимизнинг барча туманлари ҳамда Жиззах шаҳрига талофатдан зарар кўрган ҳудудлардан минглаб фуқаролар эвакуация қилиниб, ижтимоий соҳа объектларига жойлаштирилмоқда. Уларнинг саломатлиги куну тун малакали тиббиёт ходимлари назорати остида.

Хусусан, партиянинг Жиззах вилоят Кенгаши жамоаси ҳам халқимиз бошига тушган бу ташвишли кунларда ёрдамга шошилди. Ушбу табиий офатдан зарар кўриб, вилоятимизга вақтинчалик кўчириб келтирилган аҳоли қатламига ёрдам кўрсатишни ўз инсонийлик бурчи деб билмоқда.

Шароф Рашидов туманидаги 13-сонли умумтаълим мактабида ташкил этилган вақтинчалик турар жойга жойлаштирилган 300 нафар фуқароларга партиянинг вилоят Кенгаши томонидан картошка, сабзи, пиёз, ўсимлик ёғи, макарон, нон каби бирламчи озиқ-овқатлар, салқин ичимликлар, ширинликлар, консерва маҳсулотлари, гигиеник воситалар, кўрпа-тўшак, кийим-кечак, оёқ кийимлар каби кундалик эҳтиёжлар учун зарур маҳсулотлар беғараз етказиб берилди.

 

Достон ЗОКИРОВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Жиззах вилоят Кенгаши

матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+