Эзгуликга йўналтирилган иш амалга оширилди

07.07.2022 12:07:11

Бугунги кунда мамлакатимизда ишсиз ёшлар ва хотин-қизлар бандлигини таъминлаш масаласи давлат сиёсати даражасига кўтарилди. Давлатимиз раҳбари деярли ҳар бир маърузаларида бу масалага тўхталиб, уларни талаб юқори бўлган касблар ва тадбиркорликка ўқитиш, бизнесини йўлга қўйишда молиявий қўллаб-қувватлаш лозимлигини таъкидламоқда.

Бунда давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган бешта ташаббус муҳим асос бўлмоқда. Маълумки, бешинчи ташаббус хотин-қизларни иш билан таъминлаш масалаларига қаратилган. Бу борада вилоятимизда кўплаб ишлар амалга оширилмоқда.

"Адолат" СДП Боёвут туман Кенгаши раиси А.Шомирзаев ташаббуси билан Боёвут туман Сармич МФЙ худудида ташкил этилган гиламдўзлик ўқув курсида  “Аёллар дафтари” га киритилган  ишсиз хотин қизлар касб ўрганмоқда.

Гиламдўзлик ўқув курсидаги  ўқувчи қизлар  Саодат Раббимкуловна, Эшонкулова Фарида, Бийтураева Мукаддас , Исмоилова Шоира , Эгамбердиева Наргизалар томонидан  Адолат СДП дан  миннатдорлик рамзи сифатида партиянинг  байроғини гиламга мухирлашаётганлигини айтган эдик .

Бугун ушбу  ташаббус ниҳоясига етиб "Адолат" СДП рамзи туширилган гилам тайёр бўлди.

гилам2  

"Адолат" СДП Сирдарё вилоят Кенгаши томонидан ўқувчи қизларга ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз.

 

   “Адолат” СДП Сирдарё вилоят Кенгаши

Матбуот хизмати

 

 

 

 

 

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+