Фахрийларига эътибор кўрсатилди

17.12.2020 08:12:36

 

Ҳар жабҳада ўз жонбозлигини кўрсатган меҳнат фахрийлари ҳар доим эътибор ва эҳтиромга лойиқ. Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг Бухоро вилоятидаги бир гуруҳ фахрийлари ҳам  партиянинг 25 йиллик эсдалик нишони билан тақдирландилар.

Жамиятимизда содир бўлаётган янгиликлар, ютуқлар ва камчиликлар борасида ўз фикр-мулоҳазалари билан барчага ўрнак бўлган партиянинг фахрий аъзолари бугун ҳам жамиятнинг қайсидир бўғинида фаолиятларини олиб бормоқдалар.

Тадбирда партиянинг вилоят Кенгаши раиси М. Ҳамидов таъкидлаганидек, давлатимиз томонидан бугун ёшларга қаратилаётган эътибор натижасида ёшларимиз қанчалик юқори чўққига эришаётган бўлса, кексалардан тажриба олиш ҳам шунчалар муҳим.

Сиёсий жараёнларга ўз таклифларини билдирган, халқ манфаати учун оромидан кечиб бўлсада муаммоларга ечим излаган партиянинг фаоллари ҳар бир ёш учун катта ҳаёт мактаби дея айтишимиз мумкин.

Тадбир давомида сиёсий жараёнларда тўғри ёндашув асосида ишлашни самарали йўлга қўйиш мақсадида устоз-шогирд анъанаси ҳар доим давом этиши алоҳида эътироф этилди.

Мукофотланган меҳнат фахрийлари  меҳнатлари самарасидан янада куч ва ғайратга тўлганликларини қайд этиб, тадбир ташкилотчиларига миннатдорчиликларини билдиришди.  

 

З.ТЎХТАЕВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП Бухоро

 вилояти Кенгаши матбуот котиби                      

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+