Фахримизга айланган юртдошларимиз

25.12.2023 09:12:34

“Йилнинг энг намунали маҳалла ёшлар етакчиси” танлови жорий йилнинг 19-21 декабрь кунлари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтди. Танлов 2023 йил 20 ноябрь куни қабул қилинган “Йилнинг энг намунали маҳалла ёшлар етакчиси танловини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисида”ги 608-сон ҳукумат қарори ва низомига кўра, 10 та йўналишда маҳалладаги ёшлар етакчиси лавозимида камида битта маҳаллада 6 ой давомида фаолият юритаётган, амалий иш тажрибасига эга маҳалладаги ёшлар етакчилари ўртасида ўтказилди.


Танлов фаолиятини самарали ташкил этаётган, ўзининг шахсий фазилатлари билан ёшларга намуна бўлаётган ва уларга етакчилик қилаётган маҳаллалардаги ёшлар етакчиларини қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.
Танловда Қорақалпоғистон Республикасидан 3 та ёшлар етакчимиз ғолиб бўлишди.
“Ҳуқуқбузарлик содир этишга мойиллиги бўлган ва жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган ёшлар билан тизимли ишлаган энг намунали маҳалла етакчиси” йўналиши бўйича Адолат СДП Қўнғирот тумани Ёшлар қаноти ва Қанли ОФЙ ёшлар етакчиси Хасанов Алишер 2-ўрин ғолибига айланишди ҳамда 20 000 000 (йигирма миллион) мукофот пулига эга бўлишди.


Фахримизга айланган юртдошларимизни ғалаба билан табриклаймиз!

Адолат СДП Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши
Матбуот хизмати.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+