Фаол аёллар – жамият таянчи

25.08.2022 15:08:01

Мамлакатимизда хотин-қизларни қўллаб-қувватлашга доир давлат сиёсатининг самарали амалга оширилишини таъминлаш, уларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, ижтимоий-сиёсий ҳаётидаги роли ва фаоллигини оширишга қаратилган ишлар бугунги куннинг долзарб вазифаларидан биридир.

Дарҳақиқат бугунги замон талабидан келиб чиққан ҳолда, қайси жабҳада бўлса ҳам кўришимиз мумкин, ҳар 3 та раҳбарнинг бири аёлдир. У хоҳ қурувчилик, хоҳ ишлаб чиқариш бўлсин ёйинки давлат идораларида ҳам аёлларимизнинг фидокорона иш олиб боришлари, озми-кўпми ютуқларга эришганларининг гувоҳи бўляпмиз.

Модомики раҳбар аёллар ўз елкасига олган вазифани тўлақонли адо этишни ҳаёт-мамот масаласи деб билар экан, ҳозир республикамизда олиб борилаётган ислоҳотлар кўламини тасаввур этсак, бу ислоҳотларни амалга ошириш, фармон, қонун, қарорларни ўз вақтида бажариш учун оддий ишчи, оддий раҳбар эмас, қобилиятли раҳбар керак эканлигини ҳисобга олсак, жамиятимизда яна ва яна аёл раҳбарларга эҳтиёж борлиги сезилади.

Бугунги кунда хотин-қизларнинг давлат бошқаруви, ижтимоий-иқтисодий жараёнларда фаоллигини оширишга ҳар қачонгидан ҳам кўпроқ эътибор қаратилмоқда. Сўнгги беш йилда хотин-қизларга доир 32 та норматив ҳужжатлар қабул қилинди.

2022 – 2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистон Тараққиёт стратегиясининг 69-мақсади «Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг жамият ҳаётидаги фаол иштирокини таъминлаш» деб белгиланган.

«Оқила аёллар ҳаракати фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ҳукумат қарорини қабул қилиниши юртимиздаги барча аёлларни янада кучли, шижоатли бўлишга ундайди.

Ҳар бир ҳудудда ташкил этилган бу ҳаракат ҳар бир оилага ўз меҳри, эзгу амаллари билан кириб боришлари ва ибратли ишларни амалга оширишлари орқали ҳар бир инсонни жамиятда ўз ўрни борлигини шундай жаннатмакон ўлкада ҳаётдан завқланиб, севиб яшаши кераклигига ундайди.

Зеро ҳар бир оиладаги фарзанд ўз ота-онасидан куч олади. Оила тинчлиги, фарзанд тарбияси, рўзғор бутлиги бу муҳим аҳамиятга эгадир.

Умерова  Дилфуза 

“Адолат” СДП Сирдарё вилоят Кенгаши депутати

 

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+