Фаол ёшлар сафимизда

21.02.2024 10:02:54

Ўзбекистон “Адолат” СДП Андижон шаҳар кенгаши фаоллари “Партия патронажи” лойиҳаси доирасида меҳнат жамоалари ва олий ўқув юртларига кириб боряпти. Партиявий тадбирларда сайловолди дастуримиз, мақсад ва ғояларимиз билан яқиндан танишган фуқаролар бизни қўллаб-қувватламоқда.
Андижон давлат университетида ташкил этилган ана шундай тадбир “Мен бўлғуси сиёсатчиман!» деб номланди. Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт йўли, жамиятда сиёсий партияларнинг ўрни билан танишган фаол ёшларда “Адолат”га қизиқиш уйғонди. Тадбир якунида 10 нафар йигит-қиз партия аъзолигига қабул қилинди.
Шоҳруҳбек Маҳмуджонов, Андижон давлат университети магистранти, Навоий стипендианти:
-“Адолат”чиларнинг ёшларни қўллаб-қувватлаши, таълим соҳасига бўлган эътибори мени қизиқтирди. Шундан келиб чиқиб, илмий изланишларимни улар билан биргаликда олиб боришга қарор қилдим. Энди мен ҳам “Адолат” СДП сафидаман.

Ўзбекистон “Адолат” СДП Андижон вилояти кенгаши
Матбуот хизмати.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+