Фаолият сарҳисоб қилинди ва устувор вазифалар белгилаб олинди

15.01.2024 18:01:10

Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Хоразм филиалида Ўзбекистон “Адолат” СДП Хоразм вилоят Кенгаши томонидан шаҳар ва туман Кенгашларининг 2023 йилда амалга оширган ишлари ва келгуси режалари тўғрисида онлайн ва офлайн шаклда йиғилиш ташкил этилди.
Йиғилишда вилоят Кенгаши ходимлари ҳамда шаҳар ва туман Кенгашларининг раислари иштирок этишди.
Йиғилишни Хоразм вилоят Кенгаши раиси, Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати - Тоҳир Палванов кириш сўзи билан очиб, 2023 йил давомида эришилган ютуқлар билан бир қаторда йўл қўйилган камчиликлар тўғрисида сўз юритди ва кун тартибидаги масалалар юзасидан ҳар бир шаҳар ва туман Кенгаши раиси билан алоҳида суҳбат ўтказди.
Йиғилиш кун тартибида: Халқ депутатлари шаҳар ва туман Кенгашлари сессияларига партия томонидан киритилган масалалар, мансабдор шахс эшитуви, доимий комиссия йиғилишларининг сифати ва унда кўрилган масалалар натижалари, аъзолик бадали тушумидаги муаммо ва камчиликлар, партияга аъзо қабул қилиш, “Аёллар ва ёшлар қаноти” фаолиятининг олиб борилиши, ижро интизоми ва партия қабулхонасига келиб тушган мурожаатлар ва уларнинг бажарилиши, партия Марказий аппарати томонидан берилган топшириқларнинг ижроси, амалга оширилган ишларнинг оммавий ахборот воситаларида ёритилиши ва бошқа масалалар муҳокама этилди.
Одамбой Каримов, партиянинг Қўшкўпир туман Кенгаши раиси:
– Йиғилиш давомида фаоллигимиз билан биргаликда ўтган йил давомида тўлиқ бажара олмаган ишларимиз қаттиқ танқид остига олинди. Жумладан, Қўшкўпир туман Кенгаши томонидан сессияга фақат 1 та масала киритилгани, 5 та мансабдор шахс эшитуви ўтказилгани раислик қилувчи томонидан қониқарли эмаслиги қайд этиб ўтилди. Камчиликларимизни тўғри қабул қилдик ва танқиддан тўғри хулоса чиқариб, муаммоларни бартараф этиб, бу йилда яхши кўрсаткичларга эга бўлишни мақсад қилиб олдик.
Шунингдек, йиғилиш сўнгида 2023 йил давомида намунали фаолият олиб борган шаҳар ва туман Кенгашлари партия Сиёсий Кенгашининг ташаккурнома ва эсдалик совғалари билан тақдирланишди.

Замира АБДУЛЛАЕВА,
Ўзбекистон “Адолат” СДП
Хоразм вилоят Кенгаши матбуот котиби.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+