Фарғона вилоятида XII Пленум бўлиб ўтди

25.01.2024 17:01:49

  Фарғона шаҳридаги Фарғона вилояти юридик техникумида Ўзбекистон Адолат социал- демократик партияси Фарғона вилояти Кенгашининг XII Пленуми бўлиб ўтди.
   Унда вилоят Кенгаши аъзолари, халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутатлари иштирок этишди.
   Дастлаб, партиянинг Фарғона вилояти Кенгаши раиси - Шаҳноза Ғаниева “Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Фарғона вилояти Кенгашининг 2023 йилга мўлжалланган Йўл харитасининг ижроси тўғрисида”ги ҳисоботи тингланди.
Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Фарғона вилояти Кенгашининг 2023 йилдаги фаолияти «2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони, “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили” Давлат дастури, партиянинг 2023 йилга мўлжалланган Йўл харитаси ҳамда “Адолат – ҳар бир инсон учун” сайловолди Дастурида белгиланган устувор вазифалар ижросига йўналтирилди, — деди ўз маърузасида вилоят Кенгаши раиси Шаҳноза Ғаниева.


   Ўзбекистон “Адолат” СДП 2023 йилда партия вилоят Кенгашининг дастурий вазифаларини амалга оширишга қаратилган лойиҳаларини амалга оширишда, партия электорати ва аҳолининг кенг қатлами билан юзма-юз мулоқотлар ташкил этилиб, уларни қийнаётган, жамият ривожига тўсиқ бўлаётган муаммоларни бартараф этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқишда, барча даражадаги депутатлик гуруҳларининг ҳамкорлигини тизимли йўлга қўйди.
   Шу билан бирга, партия аъзолари сафини кенгайтириш, бошланғич партия ташкилотлари фаолиятини кучайтириш, кадрлар захирасини мустаҳкамлаш, аъзолик бадаллари тушумини тизимли йўлга қўйиш ва тўлиқ таъминлаш, партия фаолларининг сиёсий билимлари ва фаоллигини оширишга ҳам алоҳида эътибор қаратилди.
   Ҳисобот даврида партия аъзолари сони 6191 нафарга кўпайиб, умумий аъзолар сони 28 340 нафарни, бошланғич партия ташкилотлари сони эса, 36 тага ўсиб, 456 тани ташкил қилди.
   2023 йилнинг январь ойида партиянинг барча туман, шаҳар Кенгашлари, партия аъзолари, фаоллари ҳамда хайрихоҳларининг “Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонуни лойиҳасидаги моддаларга таклифлар олиш мақсадида “Конституциявий ислоҳотларда ёшларнинг ўрни” мавзусида 100 дан ортиқ давра суҳбатлари, семинарлар ташкил этилиб, мазкур тадбирлар натижасида партия фаолларидан 110 дан ортиқ таклифлар умумлаштириб олинди.


   Партиянинг “Бир ойда – бир иш ўрни” лойиҳаси доирасида жами 55 нафар хотин-қизлар ва ёшлар иш билан таъминланди. Касб-ҳунар ўрганишни истаган 180 нафар хотин-қизлар касбга йўналтирилган бўлса, 210 нафарига моддий ёрдам, 78 нафар хотин-қизларга кредит олишларига амалий ёрдамлар кўрсатилди.
   Ўтган йилда ОАВларда вилоят миқёсида жами 2 777 та материаллар эълон қилинди.
   Ҳисобот даврида эришилган ютуқлар билан бир қаторда йўл қўйилган камчиликлар ҳам таҳлил этилди.
   Маъруза юзасидан ўтказилган қизғин муҳокамалардан сўнг, Ўзбекистон “Адолат” СДП Фарғона вилояти Кенгаши раиси ўринбосари - Бунёд Аҳмадалиев “Ўзбекистон “Адолат” СДП Фарғона вилояти Кенгашининг 2024 йилда амалга оширилиши режалаштирилган устувор йўналишлари тўғрисида”ги маъруза қилди.


   Кун тартибидаги масалалар юзасидан тегиши қарорлар қабул қилинди. Келгуси режа ва мақсадлар белгилаб олинди.
   2024 йилда бўлиб ўтадиган сайловларга пухта тайёргарлик кўриш, партиянинг халқимиз орасида янада нуфузини ошириш, аъзолар сафини кенгайтириш, партиянинг Сайловолди дастури учун янги ғоя ва ташаббусларни тайёрлаш каби муҳим вазифаларни сидқидилдан адо этишга келишиб олинди.

Ўзбекистон “Адолат” СДП
Фарғона вилоят Кенгаши
Матбуот хизмати.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+