Фарғонада 34 нафар фуқарога базавий хисоблаш миқдорининг 10 баробари миқдорида субсидия ажратилди

20.05.2020 18:05:25

 

Аҳолига ўз томорқасидан самарали фойдаланишда ҳар томонлама ёрдам бериш мақсадида Халқ депутатлари вилоят ва туман Кенгашлари депутатларидан иборат Фарғона вилоят ишчи гуруҳ раҳбари М.Сайфитдинова, ишчи гуруҳ раҳбари ўринбосари М.Салимова ҳамда тумандаги ишчи гуруҳ аъзоси Т.Худойбердиевлар Фурқат туманида ўрганиш ишларини олиб боришди.

Туманнинг 34 та маҳалла фуқаролар йиғинларида 24 114 та хонадон бўлиб, томорқаларнинг умумий майдони 1841 гектарни ташкил этади. Жорий йилнинг 18 май кунига қадар 733 гектарига сабзавот, 168 гектарига  картошка, 60 гектарига дуккакли, 22 гектарига полиз ҳамда 68 гектарига бошқа турдаги экинлар экилган.

Аҳоли бандлигини таъминлаш мақсадида енгил конструкцияли иссиқхоналар ўрнатиш, уруғликлар, кўчатлар ва суғориш воситалари ҳарид қилиш учун жорий йил апрель ойига қадар Бандликка кўмаклашиш Давлат жамғармасидан 56,3 млн.сўм субсидия маблағи ажратилган. Ушбу маблағ маҳаллалардаги ишсиз, бир марталик ишлар билан шуғулланиб юрган, хорижга ишга боролмай қолган, уйма-уй юриш орқали аниқланган камбағал хонадонлардаги ишсизларга мавсумий хақ тўланадиган жамоат ишларига жалб қилишга, томорқасида ишлаш истагида бўлган 34 нафар  фуқаронинг ҳар бирига базавий хисоблаш миқдорининг 10 баробари миқдорида субсидия ажратилишига йўналтирилди.

 Қолаверса, коронавирус пандемияси даврида аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш мақсадида “Томоша” ва “Навбаҳор” МФЙлар ҳудудида тумандаги кам таъминланган, эҳтиёжманд ва боқувчисини йўқотган, вақтинча ишсиз қолган фуқароларга туман АТБ “Халқ банки” томонидан имтиёзли кредитлар асосида иссиқхоналар қуриб берилмоқда.

 Ишчи гуруҳ вакиллари томонидан “Болтакўл” МФЙда яшовчи фуқаро Баҳодиржон Тусматовнинг хонадони ўрганилганда, томорқа майдони 16 сотихни ташкил этиб, шундан 5 сотих жойига картошка экилгани, 3 сотих жойида сабзи ва 6 сотих жойда помидор иккинчи хосил учун кўкатлар ҳамда қизил лавлаги экинганлиги кўрилди. Биринчи памидор ҳосилидан 30 миллион фойда олиш кутилмоқда.

“Болтакўл” МФЙда яшовчи фуқаро Маъруфжон Мирзараҳимов хонадонидаги 8 сотихли томорқаси ўрганилганда, карам ва помидор экилганлиги кўрилди. Хонадан соҳиби учинчи хосил олиш учун сабзи экишни режалаштирган.

 “Навбаҳор” МФЙда яшовчи фуқаро Наргизахон Холматованинг томорқа майдони 10 сотихни ташкил этиб, шундан ҳаммасига сабзи экилиб ҳосил сотиш учун тайёрланмокда. Ҳосилдан ушбу хонадон 15 миллион сўм дарамод олиши кутилмокда. Биринчи ҳосилдан сўнг қизил булғор қалампири экишни режалаштирмокда.

Туманда эртанги экинлардан жами 1052 гектарга озиқ-овқат маҳсулотлари экилган бўлиб, мавсум якунига қадар 15571,9 тонна маҳсулот етиштирилиши кутилмоқда. Ўртанги (иккинчи маротаба) экин маҳсулотларини етиштириш бўйича тумандаги 1352 гектарда экинлар парваришланиб, бундан 13181 тонна маҳсулот олиниши кутилмоқда. Туманда ҳар бир қарич ердан самарали фойдаланиш учун  маҳаллий Кенгаш депутатлари, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими, фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши, МЧЖлар томонидан тарғибот ишлари доимий олиб борилмоқда.

 

 Ўзбекистон  “Адолат” СДП

Фарғона вилоят Кенгаши матбуот хизмати

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+