Фармон лойиҳаси муҳокамаси давом этмоқда

02.11.2020 09:11:49

 

“Мамлакатимиз таълим-тарбия тизимини янада такомиллаштириш, илм-фан соҳаси ривожини жадаллаштиришга оид қўшимча чора-тадбир тўғрисида”ги Президент Фармони лойиҳасининг муҳокамасига бағишланган тадбирлар Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий ва маҳаллий Кенгашлари томонидан қизғин муҳокама қилинмоқда.

Шундай тадбирларнинг бири Кегейли тумани “Нурлы бостан” МФЙ ҳудудида бўлиб ўтди. Тадбирда партия ходимлари, туман кенгаши депутатлари ва малакали мактаб ўқитувчилари иштирок этишди.

Аввалом бор, партия Кегейли тумани Кенгаши раиси Г.Каипов Фармон лойиҳасининг мазмун-моҳияти ва аҳамияти ҳақида айтиб берди.

Тадбир давомида Президент Фармони лойиҳаси ўқитувчилар ва партия фаоллари иштирокида кенг муҳокама қилинди. Жумладан, ҳужжатда келтирилган Ўзбекистоннинг янги тараққиёт даврида таълим-тарбия ва илм-фан соҳаларини янада ривожлантиришнинг асосий йўналишлари қўллаб-қувватланди.

Ушбу Фармон лойиҳаси муҳокамасига қаратилган тадбир Нукус тумани Кенгаши томонидан ҳам ташкил қилиниб, унда партия ходимлари, депутатлар, туман халқ таълими бўлимидан ва малакали ўқитувчилар иштирок этишди.

Тадбирда партия Нукус тумани Кенгаши раиси А.Ажиев Ўзбекистон Республикасида таълим ва тарбия тизимини янада такомиллаштиришга қаратилган комплекс чора-тадбирлар дастурида лойиҳа асосида белгиланган муҳим масалаларга аҳамият қаратди ва иштирокчиларнинг фикрлари билан ўртоқлашди.

Партия фаоллари томонидан таълим соҳасини ислоҳ қилишга қаратилган бир қатор чора-тадбирлар ҳам партия Сайловолди дастурида ўз аксини топганлиги маълум қилиниб ўтилди.

Юқоридаги каби лойиҳаси муҳокамасига бағишланган тадбирларда билдирилган таклиф ва мулоҳазалар http://regulation.gov.uz сайтига жойлаштирилиб борилмоқда.

 

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши

Матбуот хизмати

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+