Фармон лойиҳасининг мазмун-моҳияти ўрганилди

31.10.2020 10:10:34

Низомий номидаги Тошкент давлат Педагогика университетида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Мамлакатимиз таълим-тарбия тизимини янада такомиллаштириш, илм-фан соҳаси ривожини жадаллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони лойиҳасининг мазмун-моҳияти ҳақида онлайн мажлис бўлиб ўтди.

Унда Олий Мажлис Сенатининг ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси раиси ўринбосари Дилором Тошмуҳаммедова, Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети жамоаси Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши раиси ўринбосари Ташпўлат Матибаев, “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ етакчилар Кенгаши раиси, Олий Мажлис Ёшлар парламенти аъзоси Оқилжон Садриддинов ҳамда Сенат ҳузуридаги Ёшлар парламенти аъзолари иштирок этишди.

Мажлисдан тўртта масала ўрин олиб, Ўзбекистонда илм-фан ва таълим соҳасида олиб борилаётган ислоҳотлар, Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг таълим соҳасидаги депутатлик назорати фаолияти каби масалаларга алоҳида тўхталиб ўтилди. Шунингдек, барча қатнашувчиларнинг Президент Фармони лойиҳаси юзасидан таклифлари муҳокама қилинди.

 

Лазиз АМАНОВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Тошкент шаҳар Кенгаши

туманлараро ижрочи котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+