Фарзандларимизга ҳаммамиз бирдек масъулмиз

23.02.2024 13:02:21

Президент раислигида ижтимоий ҳимоя соҳасидаги устувор вазифалар муҳокамаси юзасидан ўтказилган йиғилишда устувор вазифалар белгиланди.
Болалар масалалари бўйича миллий комиссияга масъул ҳокимлар ҳар ҳафта битта мактабга бориб, ўқувчиларнинг шароити ва тарбияси билан шуғулланмаётгани таъкидланиб, шу муносабат билан мактаблардаги инспектор-психологлар штати Ички ишлар вазирлигидан Миллий гвардия тизимига ўтказилиши белгиланди. Ўқишида муаммо бўлган ўқувчиларнинг ота-оналари ва маҳалла фаоллари билан бирга ишлаб, муаммоларни ечишга қаратилган аниқ чораларни кўриш муҳимлиги қайд этилди. Маҳалла раислари ҳар ой мактабларда ота-оналар билан учрашиб, маҳалла ва мактабдаги муҳитни муҳокама қилиши мақсадга мувофиқ экани кўрсатиб ўтилди.
Шу мақсадда Қибрай туманидаги 4-умумтаълим ўрта мактабида Ўзбекистон “Адолат” СДП Тошкент вилояти Халқ депутатлари Қибрай тумани Кенгаши депутати Дониёр Юсупов, Миллий гвардия катта инспектор-психологи, подполковник Хуршида Абдусаломова, “Бойжигит” МФЙ раиси Г. Исакова ҳамда тумандаги ёшлар етакчиси С. Тошевлар иштирокида ўрганиш ўтказилди ва давомати паст ўқувчиларнинг ота-оналари билан тушунтириш ишлари олиб борилди.

Дониёр Юсупов,
Ўзбекистон “Адолат” СДП
Тошкент вилояти Халқ депутатлари
Қибрай туман Кенгаши депутати.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+