Фидойи касб эгалари тақдирланди

01.10.2020 10:10:38

Ўзбекистон “Адолат” СДП Сурхондарё вилоят  Кенгаши ва партиянинг Жарқўрғон туман Кенгаши томонидан тумандаги 5-сон умумтаълим ўрта мактабида 1-октябрь Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан “Сизга таъзим, устозлар” шиори остида маданий–маърифий тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда партиянинг вилоят ва шаҳар Кенгашлари ходимлари,  туман Кенгаши депутатлари, мактаб ўқитувчи-педагоглари ва ОАВ вакиллари  иштирок этишди.

Тадбирда сўзга чиққанлар томонидан таълим тизимида узоқ йиллар самарали ва ибратли меҳнатлари билан фаолият юритган шарафли касб эгаларига ҳурмат-эҳтиром кўрсатилиб, илиқ фикрлар билдирилди. Тадбирда  жам бўлган  барча илм вакиллари устоз ва мураббийлар куни билан муборакбод  этилди.

Шукур Базаров, Халқ депутатлари Жарқўрғон туман Кенгаши депутати:

  -Устоз! Бу муқаддас калом замирида бутун умрини шогирдлари тарбияси, камол топиши йўлига бағишлочи буюк зот кўз ўнгимизда гавдаланади. Ўқитувчи ва мураббийликдек шарафли касбни эгаллаган маҳорат эгаси борки, шогирдларининг ютуқларидан қувонади, камчиликларидан куюнади. Ҳар бир ўқитувчи умри давомида шогирдларига илм ўргатишга тиришади, сабоқ, тарбия беради. Зиммасидаги юкни, масъулиятни чуқур ҳис қилган ҳолда мазмунли ва машаққат ила меҳнат қилиб мазмунли яшайди. Бир сўз билан айтганда, устоз-муаллимлар умрининг бир дақиқасини зое кетмасликка интилади. Шундай кунларда устозларни йўқлаш, устозлар ҳақида бир оғиз илиқ сўз айтиш  ҳар биримиз учун ҳам қарз, ҳам фарз. Ота фарзандига ҳаёт бағишласа, устоз унинг хат-саводини чиқаради.  Шунинг учун ҳам доно халқимиз “Устоз отангдек улуғ” деб айтади. Шу боис устозларимизга ҳурмат ва эҳтиром кўрсатишни ўз бурчимиз, деб билмоғимиз шарт.

Мазкур  тадбирда халқ таълими соҳасида кўп йиллар меҳнат қилган, таълим тизимининг ривожига ўзининг муносиб ҳиссасини қўшган фаол ўқитувчиларга эҳтиром кўрсатилиб, партиянинг ташаккурнома ҳамда қимматбаҳо  совғалари топширилди.

Тадбир сўнгида ўқитувчи ва мураббийлардан 50 нафари партияга аъзо қилиниб, аъзолик билетлари топширилди.

Гулшод ТУРСОАТОВА,

Ўзбекистон “Адолат”СДП Сурхондарё вилоят Кенгаши матбуот котиби

 

 

 

 

 

 

 

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+