Форишда кўрик-танлов ғолиблари аниқланди

14.11.2022 14:11:07

Баркамол авлод мамлакатимиз келажагининг ҳал қилувчи кучидир. Шу сабабли юртимизда ёшларни ҳар томонлама етук фарзанд этиб тарбиялаш, уларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш ва жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Маълумки, ёшларни ҳуқуқий маданиятини шакллантиришда энг аввало Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларни билиш, уларга амал қилиш муҳим аҳамиятга эга.

«Адолат» социал-демократик партияси томонидан мунтазам ўтказиб келинаётган «Конституция билимдони» кўрик-танлови ҳам айни шу мақсадларни ўзида мужассам этади.

Куни кеча мазкур кўрик-танловнинг Фориш туман босқичи ўтказилди. Маънавият-маърифат маркази Фориш туман бўлими билан ҳамкорликда ташкил этилган мазкур танловни очиб бериш учун сўзга чиққанлар томонидан эътироф этилганидек, бугун жамият ҳаётининг қайси жабҳасига назар солмайлик, истиқболли ўзгаришларнинг гувоҳи бўламиз. Ўзбекистонда дунёни янгича идрок этадиган, ҳақ-ҳуқуқи учун курашадиган, ўз тақдирини халқи ватани тақдири билан уйғун кўрувчи янги авлод шаклланаётгани бунинг ёрқин мисолидир.

Танловда тумандаги 20 га яқин ёшлар 3 та шарт бўйича ўзаро куч синашдилар. Қизғин баҳс-мунозаралар остида ўтган беллашувда 3-ўринни 5-мактаб ўқувчиси Ботирбекова Ҳосият, 2-ўринни 21-мактаб ўқувчиси Рахимбердиева Зарина ва 1-ўринни 12-мактаб ўқувчиси Содиқова Мадина қўлга киритиб вилоят босқичига йўлланмани олди. Танлов ғолибларига «Адолат» СДП Фориш туман Кенгаши ва Маънавият-маърифат маркази туман бўлими томонидан эсдалик совғалари ва дипломлар тақдим этилди.

«Адолат» СДП Жиззах вилоят Кенгаши

Матбуот хизмати котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+