Фуқаролар манфаати йўлида…

22.11.2023 12:11:40

“Адолат” СДПнинг мақсад ва вазифаларини ҳаётга татбиқ этишда, халқнинг оғирини енгил қилишда ҳамда аҳолининг турмуш шароитини яхшилашда депутатларимизнинг ўрни беқиёсдир.

Партия Когон шаҳар Кенгаши, ҳамда халқ депутатлари шаҳар Кенгаши депутатлари томонидан “Муаммо билан юзма-юз” лойиҳаси доирасида маҳаллалар кесимида фуқаролар билан мунтазам равишда очиқ мулоқотлар ўтказилиб келинмоқда. “Маҳаллабай” ва “Хонадонбай” ишлаш тизими бўйича аҳоли хонадонларида бўлиб, муаммо ва таклифлари ўрганилмоқда, кекса нуронийлар, бемор ва ногиронлар ҳамда эҳтиёжманд оилалар ҳолидан доимий равишда хабар олиб келинмоқда.
Ўрганишлар давомида шаҳардаги “Бобур” маҳаллада фуқароларнинг муаммо ва камчиликлари аниқланди. Жумладан, 2003 йилда туғилган фуқаро Н.Рўзиева ишлаш истагини билдирди. Ушбу масала юзасидан партиянинг ишчи гуруҳи ҳамда мазкур маҳалланинг “бешлиги” билан фуқарони шаҳар марказидаги тикув цехларининг бирига ишга жойлаштириш келишиб олинди.

Шундан сўнг, маҳаллада яшил макон бўйича олиб борилаётган ишлар ҳам кўздан кечирилди. Фуқароларга керакли маслаҳат ва тушунчалар берилди.

Зарнигор Тошева,
“Адолат” СДП
Когон шаҳар Кенгаши раиси.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+