Фуқароларнинг сиёсий фаоллигини оширамиз

18.11.2019 15:11:50

 

Ўзбекистон “Адолат” СДП Фарғона вилоят Кенгашининг “Адолат ҳар бир инсон учун!”  шиори остидаги тарғибот акцияси Данғара туманида ҳам ўтказилди.

Адолат байроқлари ўрнатилган автомашиналар карвони марказий кўчадан бошлаб,  туманнинг қатор аҳоли пунктлари орқали ўтиб борди.  Машиналар карвони ёшлар, кексалар ва турли соҳа вакиллари томонидан  ҳурсандчилик билан қарши олинди.

Туманнинг маданият ва аҳоли дам олиш масканида  давом этган  тарғибот акциясида карнай-сурнай садолари  остида кутиб  олинган иштирокчилар Абдураҳмон  қизиқ (Сиддиқов)нинг аскиялари билан янада хушнуд бўлдилар. Юзларга табассум, кўнгилларга қувонч улашилди. 

Маълумки, декабрь ойида сиёсий партиялар томонидан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, вилоят ҳамда шаҳар-туман Кенгашларига кўрсатилган  номзодларга овоз берилади. Бу йил ўтказилаётган сайловлар “Янги Ўзбекистон – янги сайловлар!” шиори остида, жорий йил 25 июнда қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг Сайлов Кодексида белгиланган мезонлар асосида ташкил этилади. Муҳим жараёнда  Ўзбекистон “Адолат” СДП вилоят Кенгаши ҳам  фаоллик билан ҳаракат қилмоқда.  

Тарғибот тадбирида вилоят Кенгаши раиси ўринбосарлари – Адҳамжон  Умаров, Комила  Исроиловалар  сўзга  чиқиб  ҳар бир сайловчи  ўз  фуқаролик ҳуқуқидан фойдаланган ҳолда муносиб номзодга овоз бериши  ва Ватан келажаги, фуқаролик жамияти ривожига ҳисса қўшиши кераклиги  таъкидланди.

–  Сайловолди тарғиботи  доирасида  туман аҳолиси ўртасида мунтазам тарғибот  тадбирлари олиб бориляпти, – дейди   Ўзбекистон “Адолат”  СДП туман Кенгаши раиси Моҳира  Маматқулова –  Сайловчиларда даҳлдорлик хиссини шакллантириш, уларнинг сайловдаги иштирокини кучайтириш ва  фаоллигини ошириш энг муҳим вазифаларимиздан биридир.

Санъаткорларнинг дилбар наволари, ёш иқтидорларнинг чиқишлари олқишларга сазовор бўлди. Ёш санъаткорлар, спорт усталариинг маҳорати  тадбирга янада файз киритди.

 Камола ПОЛВОНОВА,

 Ўзбекистон “Адолат” СДП Фарғона вилоят Кенгаши матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+