Гендер тенглиги-жамият ривожида муҳим аҳамиятга эга

15.07.2022 09:07:01

Ўзбекистон “Адолат” СДП  "Аёллар қаноти" Сурхондарё вилоят ва Термиз шаҳар Кенгаши томонидан шаҳардаги 31-сонли мактабгача таълим ташкилотида "Янги Ўзбекистонда гендер тенглик масалаларига янгича ёндашув" мавзусида давра суҳбати ташкил этилди. Давра суҳбатида вилоят ва шаҳар “Аёллар қаноти” Кенгаши фаоллари, депутатлар, БПТ аъзолари, МТТ ходимлари ҳамда шаҳар Оила ва хотин-қизларни қўллаб қувватлаш бўлими ходимлари иштирок этишди.

Тадбирда сўзга чиққанлар мазкур тадбирни ўтказишдан мақсад гендер зўравонликнинг кўринишлари, яъни руҳий, жисмоний ва иқтисодий зўравонлик бўйича билим ва кўникмаларни мустаҳкамлаш, аёлларни ўз ҳақ-ҳуқуқлари бўйича етарли билимга эга бўлиши зарурлиги юзасидан маърузалар қилинди.

Шунингдек, тазйиқ ва зўравонликдан жабр кўрган, ўз жонига суиқасд қилган ёки ўз жонига қасд қилишга мойиллиги бўлган хотин-қизлар билан ишлаш бўйича зарур чора-тадбирлар белгиланиб шу юзасидан бир қатор ишлар олиб борилаётганлигини эътироф этишди.

сурхон2_4

Назокат Хидирова, Ўзбекистон “Адолат” СДП Сурхондарё вилоят “Аёллар қаноти” Кенгаши раиси:   

 -Гендер тушунчаси фақат аёллар манфаатларини ифодаламайди. Ҳар икки жинс вакилларининг ўз орзу ва мақсадлари сари дадил одимлаши, ҳаёт сифатини ошириш учун бир хил имкон бериш кераклигини илгари суради. Айнан ривожланган жамиятнинг талабларидан бири бу эркак ва аёл ҳуқуқлари тенглигининг таъминланишидадир. Бу эса ўз навбатида ҳар бир мамлакатда сиёсий ва иқтисодий ўсишга эришишда катта ёрдам бериши давра суҳбатида таъкидлаб ўтилди. Гендер тенглик жамият ривожида муҳим бўлган ижтимоий муносабатларда долзарб аҳамиятга эга эканлиги бугунги кунда янада яққол намоён бўлмоқда. Бугун оилада, жамиятда, айниқса, хотин-қизларнинг ижтимоий ҳаётдаги фаоллигини оширишга алоҳида эътибор қаратилаётгани натижасида ижтимоий муносабатларда ҳам, қонунчиликда ҳам катта ўзгаришлар амалга оширилаётгани борасида аёлларга тушунтиришлар бериб ўтилди. 

Тадбир сўнгида тадбир иштирокчилари ўзларининг қизиқтирган саволларига тегишлича жавоблар  олишди.

Малика Аманова,

Халқ депутатлари Термиз шаҳар Кенгаши депутати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+